» » Толиб Қосимов: «Толибжонов натижага таъсир кўрсатди»

Толиб Қосимов: «Толибжонов натижага таъсир кўрсатди»

Толиб Қосимов: «Толибжонов натижага таъсир кўрсатди»

Аввал таъкидлаб ўтганимиздек, «Шўртан»-«Навбаҳор» учрашувига яна тўхталамиз. ЎФФнинг якуний қарори чиққунича турли фикрлар айтилаверади. Маълумотларга қараганда, ЎФФ ушбу мавзу бўйича душанба ёки сешанба куни якуний қарорни эълон қилади.

Куни кеча «Ориат Доно» радиосидаги «Футбол+» дастурида «Шўртан» матбуот котиби Толиб Қосимов мазкур учрашувдаги ҳолатларга холис фикр билдиришга ҳаракат қилди.

«Учрашув бош ҳаками Олим Толибжонов учрашув натижасига ўз таъсири кўрсатди. 3:1 бўлиб турган вазиятда Убайдуллаевнинг қанотдан узатган тўпи «Навбаҳор» ҳимоячисининг қўлига тегиб йўналишини ўзгартирди. Аммо пенальти йўқ. Кейинроқ, Игорь Таранни йиқитишди, яна пенальти йўқ. Ваҳоланки, Толибжонов иккала вазиятни ҳам аниқ кўриб турганди. Балки ҳисоб 3:1 бўлиб турганлиги учун ҳакам пенальти бермагандир. Лекин жаҳон футболида кўряпмизки, қандай ҳисоб бўлишидан қатъий назар қоида бузилдими - пенальти! Ҳисоб 3:2 бўлаётган вазиятда наманганликлар жарима тўпини амалга оширишди. Бу вазиятда «Шўртан»нинг икки ўйинчиси майдонда ётганди. Меҳмонлар «fair-play»га амал қилишмади. 9 киши бўлиб ҳимояланган ғузорликлар ўша вазиятда гол ўтказиб юборишди. Майдонда ётган Обид Жўрабоев зудлик билан шифохонага етказилди. Оёғининг пайи чўзилиб кетган экан. Шифокор маълумотномаси ҳам қайдномага киритилди. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб Олим Толибжоновга паст баҳо қўйилган. Ўйин тугагач бир соатча муҳокама бўлди. Видеолавҳаларни кўрган назоратчи ҳақиқатдан ҳам бош ҳакам хатоларга йўл қўйганига амин бўлгач, унга «2» баҳо қўйди», - дейди «Шўртан» матбуот котиби.

Манба: lochinlar.uz

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 25-тур
21.10.2017
Кўкон-1912 - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
«Қўқон-1912» - «Навбаҳор» учрашувига тахминингиз

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў О
1 Локомотив 24 54
2 Насаф 24 47
3 Пахтакор 24 44
4 Бунёдкор 24 42
5 Бухоро 24 42
6 Кўкон-1912 24 37
7 Навбаҳор 24 36
8 Машъал 24 35
9 Олмалиқ 24 32
10 Металлург 24 31
11 Қизилқум 24 30
12 Динамо 24 26
13 Сўгдиёна 24 25
14 Шўртан 24 20
15 Нефтчи 24 17
16 Обод 24 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 24-тур
13.10.2017
Локомотив - Навбаҳор
2:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Асилбек ОМОНОВ
Дарвозабон
01.09.1993
Азиз Турғунбоев
Ярим ҳимоячи
01.10.1994
Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Lochinlar.UZ сайти админи
15.10.1988
Логин
Пароль
Запомнить