» » «Навбаҳор» йўқ жойдан жарима тўлайдиган бўлди

«Навбаҳор» йўқ жойдан жарима тўлайдиган бўлди

«Навбаҳор» йўқ жойдан жарима тўлайдиган бўлдиЎзбекистон Профессионал Футбол Лигаси Наманганнинг «Навбаҳор» футбол клубини жаримага тортди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Сабаб сифатида Олий Лига 23-туридан жой олган «Навбаҳор» — «Пахтакор» ўйинидан кейинги можаро кўрсатиб ўтилган. Аввалроқ ўйиндан кейинги матбуот анжуманига журналистлардан ташқари бир қатор футбол фанатлари кириб келгани ва якунда «Пахтакор» матбуот котиби ҳамда мухлислар ўртасида жанжал келиб чиққани айтилганди.

ПФЛ вакили сифатида Намангандаги ўйинга Алексей Фролов ташриф буюрган. У ўзининг баённомасида айнан нималарни кўрсатгани айтиб ўтилмаган. Ташкилот шунчаки ўз регламентининг бир қатор бандларини асос сифатида кўрсатиб, «Навбаҳор» жаримага тортилганини ошкор қилган. Доимгидек, жарима миқдори ва унинг қачонгача тўлаб берилиши масаласи кўрсатиб ўтилмаган.

«Навбаҳор» бу камчиликка келгусида қўл урса, янада жиддий чоралар кўрилиши эслатилган. Ўша чоралар аслида нима экани айтилмаган.

ЎЙИНДАН КЕЙИН АСЛИДА НИМА БЎЛГАНДИ?

Ўзбекистон чемпионатининг 23-туридан ўрин олган «Навбаҳор» ва «Пахтакор» жамоалари ўртасидаги учрашувдан (2:0) сўнг тошкентликлар бош мураббийи Шота Арвеладзе иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида можаро келиб чиққан. 

Гап шундаки, матбуот анжумани вақтида Шота Арвеладзега «Пахтакор»нинг олдинги учрашувларда «Навбаҳор»ни ҳалол йўл билан ютмагани ҳақида савол берилган. Маълумотларга кўра, савол муаллифи журналист бўлмаган ва ёнида журналистлар учун бериладиган аккредитацияси ҳам бўлмаган ва катта эҳтимол билан у оддий мухлис бўлган. Арвеладзе унинг саволига жавоб бера олмаслигини, олдинги учрашувлар пайтида Ўзбекистонда ишламаганини билдирган. 

Аммо баъзи савол-жавоблардан кейин бошқа бир журналист аккредитациясига эга бўлмаган номаълум шахс кириб, Арвеладзега «Пахтакор»нинг шу пайтгача ҳалол ютмагани мазмунидаги саволни қайтарган. Биринчи бўлиб ўша саволни берган мухлис бунга қарсак билан муносабат билдирган. Табиийки бу Шота Арвеладзенинг жаҳлини чиқарган ва у эътироз билдирган.

Шу вазиятда «Пахтакор» матбуот хизмати вакили Беҳзод Назаров вазиятга аралашиб, бу каби провакацион саволларни бермасликларини илтимос қилган. Саволни берган мухлислар «Пахтакор» матбуот хизмати ходимига эътироз билдирган. Бундан кейин Беҳзод Назаровнинг ҳам жаҳли чиққан ва мухлислар билан оғзаки айтишувга киришиб кетган. У «Навбаҳор»нинг ўз вақтида «Пахтакор»га қарши учрашувларнинг бирида нотўғри пенальти тепганини эслатган.

Охир-оқибатда иккала томон ҳам даҳанаки айтишувга киришиб кетган ва иккала томон ҳам бир-бирига нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатиб сўкинган.

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить