» » «Хотира-79» аутсайдерлар қаторида бормоқда

«Хотира-79» аутсайдерлар қаторида бормоқда

«Хотира-79» аутсайдерлар қаторида бормоқда

Жорий йилги Ўзбекистон Биринчилиги ҳам ўзининг ҳал қилувчи палласига яқинлашиб келмоқда

Биласиз, биринчиликда Наманган вилоятидан икки жамоа - «Норин» ҳамда «Хотира-79» иштирок этмоқда. Ҳаққулобод жамоаси ўтган йилгидек мазмунли ўйин кўрсатмаётган бўлса-да, мавсумни кучли тўртликда якунлаш имконияти мавжуд.

Уйчининг «Хотира-79» жамоаси эса қийин аҳволда. Жамоанинг ҳозирги аҳволи ўтган йилги «Косонсой»ни эслатиб юбормоқда. Таркиб ёмонмас, фақат клубда пул йўқ.  Сафар ўйинларида уйчиликлар ҳар бир учрашувда 5 тадан гол ўтказиб юборишни одат қилишди. «Косонсой»да ҳам шундай бўлганди. 

Рустам Дўрмонов «Хотира-79» бош мураббийи бўлгач, таркибни янгилаб юборди. Бу нотўғри эди. «Хотира-79»ни тарк этган аксарият ўйинчилар Фарғонанинг «Истиқлол» жамоасида ўзини кўрсатиб, голлар урмоқда. Бунинг натижасида Усмон Асқаралиев жамоаси ҳозирда «Норин»дан ҳам юқорида кетмоқда. Биринчи даврада роса «гап эшитган» Алвеш Муродуллаев «Шўртан» ёшларида туппа-тузук ўйнамоқда. Нима демоқчимиз, мураббий ва футболчиларни танлашда уйчиликлар адашишди. Аслида Дўрмонов ўрнига Асқаралиев ёки Сакаевни тайинлаш лозим эди назаримизда. 

Эртага «Хотира-79» ўз майдонида «Ғаллакор» жамоасини қабул қилади. Жадвалда ёнма-ён бораётган жамоалар баҳсида «Хотира-79» зафар қучса сал бўлсада хавфли ҳудуддан узоқлашиши мумкин. «Норин» эса «Сурхон»ни Ҳаққулабодда қабул қилади. Вали Келдиевни «Сурхон»да алами бор, мураббийни термизликлар кераксизга чиқаришганди. Ўйлаймизки, эртага ҳар икки жамоамиз ҳам ғалаба қозониб, ўз мухлисларини хушнуд этади.

Турнир жадвали эса қуйидаги кўринишда:

ЖамоаЎО
1 Цементчи 27 66
2 Андижон 27 56
3 НБУ-Осиё 28 55
4 Истиқлол 27 54
5 Сурхон 27 50
6 Норин 28 50
7 Зомин 28 46
8 Машъал-2 27 42
9 Локомотив-БФК 27 36
10 Хоразм 27 34
11 Орол 27 33
12 Янгиер 28 30
13 Ёзёвон-Лочинлари 28 29
14 Насаф-2 27 27
15 Уз-Донг-Жу 27 23
16 Ғаллакор-Барса 28 22
17 Хотира-79 27 22
18 Нурафшон 27 19
 

 

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

РАХМАТИЛЛО 5 октябр 2017 21:36
МЕНИ ХАВОТИРГА СОЛЯПГАН ПИШУРНИ ПУЛИНИ ТУЛАБ БЕРИШГАНИ ЯХШИ БУЛИБДИ АКС ХОЛДА ФЕДАРАЦИЯ БИЗНИ КАТТИК ЖАЗОЛАШИ МУМКИН ЭДИ ХУДОГА ШУКР!
  • Ёқмади
  • +1
  • Ёқди

Muzaffar 5 октябр 2017 19:03
Барсамания манга сиз колдирган фикир ёкди шуни СА га жойласи буладим рахмат сиздан бундан хам яхши фикрларни кутамиз
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Yoqubjon1988 5 октябр 2017 16:29
Semintchi xamda Andijon chiqadi oliyga Obod Shurtan Tushadi birinchi ligaga
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

ILHOMJON78 5 октябр 2017 15:36
Yon qoshnilarimmizga omad
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди


--------------------

Barcamania_2016 5 октябр 2017 13:45
Бир неча маколамизда Шота Арвеладзе ва «Пахтакор» ўйинига нисбатан жуда эхтиёткорона билдирган танкидий мулохазаларимиз замирида хакикат излари борлигини «Навбахор» матонати билан исботлади. Канюк - Симич тандеми бу сафар иш бермади. Бу тандем шаштини «Навбахор» стадионидаги ажабтовур футбол шукухи синдирди. Ўртамиёна рухда ўтаётган ўйинларда голлар ураётган Игорь Сергеевнинг кучли босим каршисида хакикатан хам, довдираб колиши яна бир бора тасдикланди. Шу маънода «Навбахор» стадионидаги момакалдирок гулдуроси «Пахтакор» мутасаддилари учун сабок садосидир! «Пахтакор»нинг ёркин келажаги билан бонлик улкан максадлар учун хар кандай босимни майдондан четга улоктирадиган футболчилар зарур. Мазкур мулохазаларни ёзишга хозирланиш чоги «Кўкон-1912»нинг «Шўртан» устидан козонган галабасига алохида эътибор каратдик. Бунинг сабаби мухлисларга аён. Гап шундаки, Нўъмон Хасанов шогирдлари биринчи даврада Гузорда хам ютукка эришгандилар. Кўкондаги галаба - олий лигада муросасиз ўйинлар кўпайиб бораётганидан дарак. «Навбахор»нинг «Пахтакор» учун сув ва хаводек зарур 3 очкони хеч иккиланмай тортиб олгани, мехмонларга мархамат кўрсатмагани - янги футбол хавоси шодиёнасидир.

Шодиёнага шерик бўлиш - бизнинг бурчимиз. Шу бурч хурмати «Навбахор» клуби учун ёзилган мадхияни эътиборингизга хавола этамиз. Буни такрор-такрор эслатгани учун Абдулла Нурмоновга рахмат. 2та гўзал гол шарафига мадхия икки вариантда ёзилди.


Биринчи вариант

Евромухлис нари тур,

Биз эмасмиз сендан кам.

Олга, «Навбахор», гол ур,

Хужумга бор дамба-дам.



Лочинлар! Парвоз! Парвоз!

Парвозга голлар пардоз!



Хеч чўчима ракибдан,

Ёдда тут шонли чогинг.

Бўшашмагин таъкибдан,

Бизлар - ишонган тогинг.



Лочинлар! Парвоз! Парвоз!

Парвозга голлар пардоз!



Лочинлар ёзинг канот,

Майдонда учмок учун.

Унутмаймиз умрбод,

Оловга айлан, учкун!



Лочинлар! Парвоз! Парвоз!

Парвозга голлар пардоз!



Иккинчи вариант

Майдон - кенг осмон,

Майдон мукаддас.

Эмасдир осон,

Учмок басма-бас!



Ўйна, «Навбахор»!

Биз сенга хамдам.

Гол ур, «Навбахор»!

Голиб бўл хардам.



Парвоз эт хушбахт,

Шаштинг сўнмасин.

Лочинлар хеч вакт

Маглуб кўнмасин!



Ўйна, «Навбахор»!

Биз сенга хамдам.

Гол ур, «Навбахор»!

Голиб бўл хардам!

Жамоа мадхиясининг якуний матнини кабул килиш мухлислар ва мутасаддилар ихтиёрида, албатта. Мухими, биз хар икки вариантда футболимиздаги кувончни ифодаладик. Хозирча шу кифоя!
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Barcamania_2016 5 октябр 2017 13:33
Футбол мухлислари устозлар байрами окшомини ўзгача шукух билан каршилашди. Устозни кутлаш, унинг шаънига олкишлар айтиш - шогирдлар учун катта бахт. Эъзоздан бахтиёр устоз, к,утлаш имконидан шод шогирдлар байрам окшоми мирикиб футбол томоша килишди. Биз бу хулосани анчагина ишонч билан айтмокдамиз. Сезган бўлсангиз, гап «Навбахор» - «Пахтакор» учрашуви хакида бормокда.

«Спорт» телеканали шу учрашувнинг тўгридан-тўгри трансляцияси мисолида ўзгаришлар сари яна бир кадам ташлади. Бўлар экан-ку, шундай бахсларни тўгридан-тўгри эфирга узатса. Очиги, хам ўйин, хам трансляциядан яйрадик. Гўё еврофутбол томоша килаётгандек бўлишди мухлислар. Албатта, бу каби муболага учун бизни айбламайсиз. Негаки, Намангандаги бахснинг тўгридан-тўгри эфирга узатилиши билан канча-канча мухлислар орзулари ушалди. Энди шу хайрли иш тўхтаб колмаса, бас! «Спорт» телеканали ижодкорлари хам ўзига хос «сюрприз» учун айнан «Навбахор» - «Пахтакор» ўйинини танлаб, гоят окилона йўл тутишди. Таъбир жоиз бўлса, улар танлаган тактика ўзини оклади. Бахс кутилганидек байрамона ва изгин кечди. Бошкаларни билмадик, аммо биз «Эвертон» - «Бернли», «Беневенто» - «Интер», «Локомотив» - «Динамо» учрашувларини кузатишга ошикмадик. Илк бор «Футбол-1», «Футбол-2», «Матч- ТВ»ларни тинч кўйдик. Негаки, Намангандаги бахс билан кетма-кет эфирга узатилган бу ўйинлар у кадар кизиктирмади. Балки бу ам «Спорт» телеканали тактикасининг узвий кисмидир. Факт шуки, «Навбахор» - «Пахтакор» учрашуви еврофутболдаги марказий баслар соясида колиб кетмади. Хуллас, хамма-хаммаси «Спорт»нинг узвий максадини кўллаб-кувватлади. Бу вактга келиб, мухлислар «Арсенал» - «Брайтон» учрашувини кузатиб улгуришганди. Ўйлаймизки, кўпчилик «Барселона» - «Лас-Пальмас» ўйини томошасини хам нари сурган. Нари сурмаганлар эса кейинчалик афсусланган бўлсалар, ажабмас.

Ха, якшанба куни «Навбахор» ва «Пахтакор» иштирокида катта харфлар билан ёзиладиган ЎЙИН кўрдик. «Шерлар» шижоати том маънода синовдан ўтди. Йўк, йўк, Шота Арвеладзе Наманган футболига мураббийлик синовини топширди. «Навбахор» бу ўйинда борини бериб тўп сурди. Илхом Мўминжонов бутун борлиги билан харакатни бошкарди. Наманганда «шерлар»нинг голибона наъраси янграмади. Шота Арвеладзе шогирдлари бир муддат тин олишди.

Наманган стадиони фусункор мухити унга Тбилисидаги футбол байрамларини эслатди. Грузин мутахассиси «Навбахор» тимсолида ўзбек футболининг шашту-шижоати, нималарга кодирлигини кўрди. Шунингдек, миллий терма жамоамиз иштирокидаги ўйинлар аслида алдамчи таассурот эканлигига икрор бўлди, назаримизда. Ха, барчамиз бош жамоамиздан шундай шижоатни сўрагандик. Афсуски, термамиз шижоат нималигини охиригача англаб етмади. Хаттоки, мухлислар хам миллий футбол маконимизда шижоат билан кечадиган ўйинлар бўлишига аста-секин шубхалана бошлашганди. Шижоатнинг бари Англия премьер-лигасига таксим килиб берилгандек эди, гўё. Хамма аста-секин хотиржам ўйинлар рухига кўникаётганди. Игорь Сергеев хам ўша хотиржамлик кўйнида голлар ураётганди.
Шота Арвеладзе эса «Локомотив» устидан козонилган галаба сурури билан «Тамом! Энди «Пахтакор»га тенг кенг келадиган жамоа йўк олий лигада!» дея галаба кайфиятини сураётганди. Айримлар «Игорь Сергеев ва Отабек Шукуров кандайдир босим остида миллий жамоамиз учун астойдил тўп суролмаган, нихоят, барчасидан кутилиб, ўзларини кўрсатишмокда» кабилида хаёлга чўмишганди. Шундай паллада олий лига осмонида бирдан чакмок чакди. «Лочинлар»нинг шиддатли парвози барча-барчани сергак торттирди, умумий хулосаларни ўзгартириб юборди.
  • Ёқмади
  • +4
  • Ёқди

РАХМАТИЛЛО 5 октябр 2017 12:59
ХОТИРАГА ОМАД ЁР БУЛСИН!
  • Ёқмади
  • 0
  • Ёқди

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
КЕЙИНГИ УЧРАШУВ
Олий лига. 25-тур
21.10.2017
Кўкон-1912 - Навбаҳор
-:-
СЎРОВНОМА
«Қўқон-1912» - «Навбаҳор» учрашувига тахминингиз

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў О
1 Локомотив 24 54
2 Насаф 24 47
3 Пахтакор 24 44
4 Бунёдкор 24 42
5 Бухоро 24 42
6 Кўкон-1912 24 37
7 Навбаҳор 24 36
8 Машъал 24 35
9 Олмалиқ 24 32
10 Металлург 24 31
11 Қизилқум 24 30
12 Динамо 24 26
13 Сўгдиёна 24 25
14 Шўртан 24 20
15 Нефтчи 24 17
16 Обод 24 9
Р Е К Л А М А
ЎТГАН УЧРАШУВ
Олий лига. 24-тур
13.10.2017
Локомотив - Навбаҳор
2:0
ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН
Асилбек ОМОНОВ
Дарвозабон
01.09.1993
Азиз Турғунбоев
Ярим ҳимоячи
01.10.1994
Улуғбек АБДУЛЛАЕВ
Lochinlar.UZ сайти админи
15.10.1988
Логин
Пароль
Запомнить