» » Тошкентда мадҳия куйлаймиз!

Тошкентда мадҳия куйлаймиз!

Тошкентда мадҳия куйлаймиз!
2012 йилги Европа чемпионати ярим финалида Италия терма жамоаси немис машинасини мағлубиятга учратиб, финалга йӯл олади. Ӯша пайтлаги Германия термасининг таркиби ҳам, ӯйини ҳам Италиядан устунроқ эди. Лекин италияликлар жуда кучли иштиёқ эвазига ӯша баҳсни ӯз фойдаларига хал қила олишган.

Бу ӯйинни бекорга эсга олмадим. Боиси, Ӯзбекистон олий лигаси 23-тур доирасида ӯтказилган "Навбаҳор" ва "Пахтакор" жамоалари ӯртасидаги баҳс менга айнан ӯша ўйинни эслатиб юборди. Шунчаки дахшат. Экран қаршисида бу ӯйинни кӯриб, жаҳон даражасидаги атмосферани деярли ҳис қилдим. Стадиондаги муҳит бу кеча шунчаки дахшатни ӯзгинаси эди. Бир нечта сайтларда нейтрал мухлислар томонидан қолдирилган комментлар бу фикрлар фақат наманганлик мухлиснинг қарашлари эмаслигини исботи бӯла олади.

Бу ӯйин учун барчага раҳмат айтиб қоламан. Футболчиларга, мураббийларга, жамоа раҳбариятига. Шу ӯринда учрашувни юқори руҳда ӯтишини тӯлиқ таъминлай олган Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига, ҳалоллик принциплари асосида майдонга чиқиб келган, янгиланган "Пахтакор"га, стадиондан бевосита кузатиш имкониятини яратиб берган Спорт телеканалига ҳамда Наманган телевидениясига, шунингдек хавфсизликни таъминлашдаги меҳнатлари учун ИИБ ходимларига чуқур миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Ва алоҳида жонли эфирни таъминлашда бош-қош бӯлган биринчи рақамли "Навбаҳор" мухлиси, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоровга, наманганлик ишқибозларга ҳам раҳматлар айтамиз.

Ушбу баҳсни жонли шархлаб борган Абдулла Нурмонов ҳам бир неча бор таърифлаб ӯтди шу мухлисларни. "Сан Сиро" дан нимаси кам, бу ӯзимининг чемпионат каби иборалар бир неча бор айтиб ӯтилди. Шунингдек, шу мухлисликка фақат клуб мадҳиясини айтиш етишмаганлигини билдирди шарҳловчи. Ҳурматли наманганлик фидоий мухлислар. Биз ҳеч қачон мухлислик борасида тӯхтаб қолмаймиз. Кейинги турда «Локомотив» стадиони секторларидан "Навбаҳор" клуби мадҳиясини янграшини таъминлайлик. Ҳаммамиз навбатдаги турда севимли клубимизни бирга қӯллаб турайлик. 13 октябр куни стадионга ташриф буюрган мухлислар шунга гувоҳ бӯлишадики, шахсан мен мадҳиямизни куйлайман. Ва мухлисларимизга ишономанки, улар ҳам мен билан жонли гимн ижро этишади. Барчани ушбу ӯйинни бевосита кузатиб боришга таклиф этаман. Биз хар қандай ҳолатда хам жамоамизни ёлғизлатиб қӯймаймиз!

* * * * * * * * 

Евромухлис нари тур,
Биз эмасмиз сендан кам.
Олға, «Навбаҳор», гол ур,
Ҳужумга бор дамба-дам.

Лочинлар! Парвоз! Парвоз!
Парвозга голлар пардоз!

Ҳеч чўчима рақибдан,
Ёдда тут шонли чоғинг.
Бўшашмагин таъқибдан,
Бизлар - ишонган тоғинг.

Лочинлар! Парвоз! Парвоз!
Парвозга голлар пардоз!

Лочинлар ёзинг қанот,
Майдонда учмоқ учун.
Унутмаймиз умрбод,
Оловга айлан, учқун!

Лочинлар! Парвоз! Парвоз!
Парвозга голлар пардоз!

* * * * * * * * * * * * * * *

Майдон - кенг осмон,
Майдон муқаддас.
Эмасдир осон,
Учмоқ басма-бас!

Ўйна, «Навбахор»!
Биз сенга ҳамдам.
Гол ур, «Навбаҳор»!
Ғолиб бўл ҳардам.

Парвоз эт хушбахт,
Шаштинг сўнмасин.
Лочинлар хеч вақт
Мағлуб кўнмасин!

Ўйна, «Навбаҳор»!
Биз сенга ҳамдам.
Гол ур, «Навбаҳор»!
Ғолиб бўл ҳардам!

 

Ўзимизнинг мухлислар

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
MostBet
Телеграм каналимиз @lochinlaruzofficial
Кейинги учрашув
17-тур. 26 сентябр
- : -
Суперлига - 2020
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 16 41
2 АГМК 16 33
3 Насаф 16 32
4 Бунёдкор 16 29
5 Металлург 16 28
6 Қўқон-1912 16 26
7 Навбаҳор 16 21
8 Локомотив 16 21
9 Сўғдиёна 16 20
10 Машъал 16 19
11 Қизилқум 16 14
12 Сурхон 16 9
13 Бухоро 16 8
14 Андижон 16 7
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
16-тур. 20 сентябр
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить