» » Наманганлик назоратчи ҳам жазоланди

Наманганлик назоратчи ҳам жазоланди

Наманганлик назоратчи ҳам жазоландиОлий Лига 24-турида доирасидаги “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги ҳакамлик даражаси юзасидан ЎФФ ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси фавқулодда йиғилиш ўтказди.

Унда 14 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган “Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинини бошқарган ҳакамлар бригадасининг иши ўрганиб чиқилди.

ЎФФнинг ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси таркибидаги илмий-услубий таъминоти бўлими мазкур ўйинда майдонда бош ҳакам сифатида ишлаган Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ҳамда Набижон Рўзимовнинг ҳакамлигини алоҳида кўриб чиқди. Натижада Владимир Штерн бошчилигидаги гуруҳ майдондаги барча ҳакамлар учрашувни сифатсиз бошқарган ва ўйин тизгинини қўлдан чиқарган деб баҳолади.

Шу асосда, ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси бош ҳакам Вадим Агишев, унинг ёрдамчилари Баҳодир Баҳромов ва Набижон Рўзимов, тўртинчи ҳакам Аскер Нажафалиевларни Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, кубок ва ёшлар биринчилиги баҳсларидан мавсум охиригача четлатиш ҳақида қарор қабул қилди.

Ҳакамлар бригадаси аъзоларига баҳони кўтариб қўйганлиги учун ўйин инспектори наманганлик Игорь Нехочин ҳам Ўзбекистон чемпионати, 1-лига, Кубок ва ёшлар биринчилигидан мавсум охиригача четлатилди.

Эслатиб ўтамиз, бу Вадим Агишевнинг иккинчи маротаба жазоланишидир.

 

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
»»» Келди ««« Кетди
И. Исоқжонов -
Р Е К Л А М А
1xBet
Кейинги учрашув
26-тур. 30 ноябрь, 15:15
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 26 69
2 Локомотив 26 49
3 Бунёдкор 26 43
4 Сўғдиёна 26 40
5 Металлург 26 35
6 Сурхон 26 35
7 Насаф 26 33
8 АГМК 26 32
9 Навбаҳор 26 32
10 Андижон 26 28
11 Қўқон-1912 26 26
12 Бухоро 26 24
13 Қизилқум 26 24
14 Динамо 26 24
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
21-тур. 1 okтябрь, 19:15
1 - 0
Тақвим
«    декабр 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
Логин
Пароль
Запомнить