Кичик дербида дарвозалар дахлсиз қолди
Бугун Ёшлар лигасининг 25-турида вакилларимиз Қўқонда меҳмон бўлишди.
Кутилганидек «Навбаҳор» ўйинни фаол тарзда бошлашди. Наманганликларнинг биринчи ҳужуми қўқонликлар дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтирди. Бироқ якуний зарбага аниқлик етишмади. 15-дақиқада Ойбек Рустамов ажойиб ҳаракатлари билан рақиб дарвозаси томон яқинлашганди. Сўнгги паллада қанот ҳаками футболчи қоидани бузганини қайд этди. 22-дақиқа бурчак тўпи амалга оширилгач, тўп Иқбол Маликжоновга бориб тушди. Иқболнинг зарбасини меҳмонлар посбони қийинчилик билан қайтариб қолди. 37-дақиқада “Навбаҳор” футболчилари ҳисобни очишга яқин келишганди. Сўнгги паллада меҳмонлар ҳужумчиси жарима майдончаси ичида тўпни йўқотиб қўйди. Биринчи тайм шу ҳисобда якунига етди.
Иккинчи бўлимни мезбонлар фаоллик билан бошлашди. 55-дақиқада меҳмонлар ҳисобни очишга яқин келишганди. Бироқ якуний зарба беришда “Навбаҳор” футболчиси хатоликка йўл қўйди.
65-дақиқада “Навбаҳор” яна бир шиддатли ҳужум ташкил этди. Наманганлик футболчининг зарбасидан кейин тўп шундоққина дарвоза тусини устидан ўтиб кетди. 76-дақиқада Аброр Раҳмоновнинг зарбаси ўхшамай қолди. 79- дақиқада Иқбол Маликжоновнинг жаримадан тепган тўпини меҳмонлар посбони қийинчилик билан бартараф этди.
Сўнгги дақиқаларда қўқонликлар кетма-кет ҳужум уюштиришди. Лекин яратилган имкониятлардан самарали фойдалана олишмади. Шу тариқа, кичик дербида нурсиз дуранг қайд этилди.
Ёшлар лигаси 25-тур
“Қўқон-1912” – “Навбаҳор” – 0:0
Ҳакамлар: Д. Каримов, С. Раҳмонов, Қ. Собиров, Н. Тошматов.
“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 6. Дилшод Баратов, 7. Ойбек Рустамов, 10. Аброр Раҳмонов, 19. Достон Мелиқўзиев, 23. Мўмин Содиқжонов, 24. Маъмур Раҳимов, 25. Исмоил Охунжонов, 29. Иқбол Маликжонов, 70. Дадахон Сулаймонов, 75. Баҳодир Акрамов.
“Навбаҳор”: 1. Исроил Обиджонов, 4. Жавоҳир Олимжонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 6. Аббос Ғуломов, 7. Абдулазиз Нишонбоев, 8. Шоҳрухмирзо Аҳмадалиев, 9. Шаҳзод Ҳамидов, 10. Аюбхон Гаппаров, 11. Билол Тошмирзаев, 13. Искандар Сиддиқжонов, 17. Илҳом Алибоев.
Телеграм каналимизга аъзо бўлинг! @lochinlaruzofficial
6-тур. 16 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
№ | Жамоа | Ў | О |
1 | Пахтакор | 5 | 15 |
2 | Сўғдиёна | 5 | 11 |
3 | Қўқон-1912 | 5 | 9 |
4 | Насаф | 5 | 8 |
5 | Бунёдкор | 5 | 8 |
6 | АГМК | 4 | 7 |
7 | Металлург | 5 | 6 |
8 | Қизилқум | 5 | 6 |
9 | Локомотив | 5 | 5 |
10 | Навбаҳор | 5 | 4 |
11 | Сурхон | 5 | 4 |
12 | Андижон | 5 | 4 |
13 | Машъал | 5 | 4 |
14 | Турон | 4 | 1 |

5-тур. 7 апрель | ||
![]() |
| ![]() |
Фикр колдириш