» » Бугун ҳам «нимадир» бўладими?

Бугун ҳам «нимадир» бўладими?

Бугун ҳам «нимадир» бўладими?Бугун Наманганда Олий лиганинг 26-туридан ўрин олган «Навбаҳор»-«Бухоро» учрашуви бўлиб ўтади.

Сўнгги кунларда айнан мана шу икки жамоанинг номи кун мавзусидан тушмай келмоқда. Аввалроқ, «Бухоро» ўйинида ишлаган Рустам Бобомуродов футболдан четлатилган бўлса, Ғузорда «Навбаҳор» баҳсини бошқарган Олим Толибжонов 10 та учрашувга дисквалификация қилинди. 

Кейинроқ эса «Навбаҳор» ЎзПФЛга 10 млн сўм жарима тўлаган бўлса, куни кеча «Бухоро» 55 млн сўм тўлайдиган бўлди. Орада  «Навбаҳор» футболчиси Ойбек Қиличев бир йилга катта футболдан мосуво бўлди. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Ўтган мавсум мазкур жамоаларнинг Намангандаги учрашувининг биринчи бўлимидан сўнг ҳар икки жамоадан иккитадан футболчи танаффус пайтида қизил карточка олганди. Ва иккинчи бўлимда жамоалар сафида 9 тадан ўйинчи ҳаракат қилганди.

Шунингдек, жорий мавсум Бухорода ўтган мана шу жамоаларнинг тўқнашувида бош ҳакам Тимур Тўхтасинов «Навбаҳор» дарвозасига оз эмас 3 та пенальти белгилаганди.

Қизиқ, бугун яна «нимадир» бўлармикин???

Бугун, 17:00

“Навбаҳор” (Наманган) – “Бухоро” (Бухоро)

Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазитдинов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Раҳимов (Андижон).

Назоратчи: Б. Тоғаев (Тошкент).

ПФЛ вакили: Р. Черников

скачать dle 10.4фильмы бесплатно


Фикр колдириш

Информация
Фикр колдириш учун аввал регистрациядан ўтинг!
Р Е К Л А М А
Кейинги учрашув
18-тур, 26 август, 19:00
- : -
Суперлига - 2019
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 17 47
2 Локомотив 17 34
3 Бунёдкор 17 30
4 Насаф 17 27
5 Сўғдиёна 17 27
6 Навбаҳор 17 25
7 Сурхон 17 22
8 Металлург 17 20
9 Динамо 17 18
10 Қизилқум 17 17
11 АГМК 17 16
12 Андижон 17 16
13 Қўқон-1912 17 14
14 Бухоро 17 12
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
Кубок. 22 август, 19:00
0 - 1
Тақвим
«    август 2019    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
Логин
Пароль
Запомнить