» » «Металлург» - «Навбаҳор». Превью

«Металлург» - «Навбаҳор». Превью

«Металлург» - «Навбаҳор». ПревьюБугун Суперлиганинг 6-турида жамоамиз Бекободда «Металлург» меҳмони бўлади.

Андрей Шипилов жамоаси сўнгги вақтларда «Навбаҳор» учун ноқулай рақиб сифатида кўрилмоқда. Бекободликлар танаффусдан сўнг бошқача ўйин кўрсатишмоқда ҳамда дуч келган рақибни аяб ўтиришаётгани йўқ.

Бугун жамоамизга жуда қийин бўлади. Шунга қарамай, ишонамизки, бугун «Металлург» майдонидан жамоамиз ўзига керакли очко билан қайтади.

Мазкур жамоалар Суперлига (олий лига)да шу кунгача 46 маротаба ўзаро рўбарў келишган. Ўтказилган ўйинларнинг 20 тасида “лочинлар” ғалаба қозонишган бўлса, 13та учрашувда бекободликлар зафар қучишган, 13та баҳсда эса клублар дурангга имзо чекишган. Тўплар нисбатидаги устунлик наманганликлар томонида: 65га 47.

Ўзаро ўйинларда наманганликлар 73 очко, бекободликлар эса 52 очкони қўлга киритишган. “Навбаҳор”нинг “Металлург” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг бўлса, бекободликларнинг наманганликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 5:1.

Бекободдаги сўнгги 5 ўйин:

2019 - «Металлург» - «Навбаҳор» 1:0
2018 - «Металлург» - «Навбаҳор» 1:0
2018 - «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0
2017- «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0
2016 - «Металлург» - «Навбаҳор» 5:1

Ўзаро ўйинлардаги факт: Бекободда бўлиб ўтган 23та ўйиндан 12тасида мезбонлар ғалаба қозонишган, 8та баҳсда дуранг қайд этилган, 3та ўйинда эса “Навбаҳор” зафар қучган. Сўнгги бор «Навбаҳор» 2015 йили Бекободда зафар қучган - 3:2.

Эслатиб ўтамиз, “Металлург” – “Навбаҳор” учрашуви бугун Бекободдаги “Металлург” ўйингоҳида соат 19:00да старт олади.

Бугун, 19:00. Sport TV LIVE
МЕТАЛЛУРГ – НАВБАҲОР
Ҳакамлар
: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Санжар Назаров
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Охуновскачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
58-57=?
Жавоб:*
Кейинги учрашув
10-тур. 20 июнь
2 - 1
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Сўғдиёна 10 22
3 АГМК 9 19
4 Бунёдкор 10 15
5 Қўқон-1912 10 15
6 Насаф 8 14
7 Локомотив 10 14
8 Навбаҳор 10 13
9 Металлург 9 12
10 Қизилқум 9 11
11 Машъал 9 8
12 Сурхон 10 8
13 Андижон 9 4
14 Турон 10 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 18 май
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить