» » Жиззахдаги баҳсли вазият ҳақида

Жиззахдаги баҳсли вазият ҳақида

Жиззахдаги баҳсли вазият ҳақида
«Навбаҳор» «Бунёдкор»ни мағлубиятга учратгач (2:1), аввалги нохушликлар анча унут бўлди, мухлислар кўнгли бироз таскин топди, жамоага яна ишонч пайдо бўла бошлади.

Аммо шундай паллада ҳам Жиззахда кечган ўйинда («Сўғдиёна» – «Навбаҳор» – 1:0) бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов чиқарган нотўғри қарор ҳамон тинчлик бермаяпти. Шубҳасиз, нотўғри қарор...

Ёдингизда бўлса, эпизодларнинг бирида мезбонлар футболчиси Жавоҳир Қаҳрамонов «лочинлар» аъзоси Эҳсони Паншанбега нисбатан ўта қўпол муносабатда бўлган, аммо рефери айбдорга сариқ карточка кўрсатиш билан чекланганди. Хўш, у нега ўшанда футболчини четлатмади, ахир шунга ўхшаш вазият учун Зинедин Зиданнинг «қизил» олганини кўргандик-ку, бу воқеа ҳатто латифаларга айланганди.

Кимдир «Бу фикрларни «Навбаҳор» мухлиси сифатида айтяпсан, «Сўғдиёна» ишқибозларидан сўраб кўр, улар ўша вазиятда Абдувоҳидовнинг қарорини қўллашлари турган гап», дейиши мумкин. Шунинг учун ўзига хос эксперимент ўтказиш истаги туғилди.

Бундай вазиятда энг муносиб баҳони нейтрал томошабин бериши аниқ. Facebook тармоғидаги гуруҳлардан 3-4тасига ўша баҳсли эпизод видеотасвирини жойлаб, хорижлик замондошларимиз фикрлари билан қизиқдим. Улар томонидан берилган жавобларнинг айримларини қуйида келтириб ўтаман, хулосани эса ўзингиз чиқариб олаверинг.

📌 «Қўпол ҳаракат, ҚИЗИЛ карточка»

📌 «Шубҳасиз, ҚИЗИЛ»

📌 «Қизил либосдаги ўйинчига «калла қўйиш»га интилиш бор. Бу ерда ҳаракатнинг ўзи етарли. Шубҳасиз, ҚИЗИЛ».

📌 «Кўриниб турибди, ҚИЗИЛ»...

Аксарият фикрлар шу мазмунда бўлди. Бу фикр эгалари ҳақиқий нейтрал, бирортасини танимайман. Улар эса, ўз навбатида, «Навбаҳор» ва «Сўғдиёна» деган жамоалар борлигидан бехабар бўлишса керак. Улар шунчаки, видеодаги эпизодни кўриб, холис фикр билдиришди, холос.

Аммо ЎФА Ҳакамлар қўмитаси «Сўғдиёна» – «Навбаҳор» ўйинда оддий вазиятда тўғри қарор чиқаролмаган ҳакамлар бригадасига нисбатан тегишли чора кўрмади. Умуман, сўнгги пайтларда Суперлига ўйинларида рефериларнинг қарор чиқаришда ўта қўпол хатоларга йўл қўйишаётгани, аммо бундай ҳолларга кўз юмилаётгани айни ҳақиқат. Борди-ю, бирор жамоа мураббийи ҳакамлар шаънига номақбул сўз айтиб кўрсин-чи, «Асоссиз сўзлар» туфайли ўша мутахассис дарҳол жаримага тортилади. Ҳакамлар эса доимо дахлсиз қолаверишади. Қани ЎФА ваъда қилган ШАФФОФЛИК? Қани АДОЛАТ?

Умид қиламизки, энди Равшан Абдувоҳидов сингари ҳакамлар «Навбаҳор» ўйинларига тайинланмайди, акс ҳолда, ҳали малака оширишга муҳтож бундай ҳакамлар ўйин натижасига таъсир ўтказадиган янглиш қарорлар чиқаришда давом этаверишади.

@umarovutkirскачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
8-тур. 12 май
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 19
2 Сўғдиёна 8 18
3 АГМК 6 13
4 Металлург 8 12
5 Қўқон-1912 8 12
6 Насаф 7 11
7 Бунёдкор 7 11
8 Локомотив 8 11
9 Қизилқум 7 10
10 Навбаҳор 8 9
11 Машъал 7 5
12 Андижон 7 4
13 Сурхон 8 4
14 Турон 8 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
7-тур. 4 май
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить