» » Ўзинга ўхша, «Навбаҳор»

Ўзинга ўхша, «Навбаҳор»

Ўзинга ўхша, «Навбаҳор»

“Ҳаммани кетмони учсаю, меники учмаса” – дер эди “Абдуллажон” фильмидаги раис ота ролини қойилмақом тарзда ижро этган мархум актёр Тўйчи Орипов.

Юқоридаги мазкур иборани айни дамда мен қатори кўпчилик ишқибозларимиз айтиб ўтиришган бўлса не ажаб. Ҳақиқатдан ҳам, нега бизнинг кетмон ҳечам учмайди? Нимага?

Бошқаларни билмадиму, камина “Навбаҳор”да стратегия ўзгаришини эшитганимда чиндан ҳам жуда хурсанд бўлгандим. Ҳар ҳолда ўзимизни ёшлардан ёмон футболчилар чиқмаслигини мендан кўра сиз ҳам яхшироқ билардингиз. Аммо...

Бир мураббий бир клубда нимадирга эришиши учун унга камида 2 йил қурбон қилиниши кераклиги факт. Сабаби ҳаммага маълум. Икки ойдаги ва икки йилдаги натижа ўртасида катта фарқ борлигини биз Мўминжонов ва Журжевич мисолида кўрганмиз. Нўъмон Ҳасанов “Навбаҳор”га келганига ярим йилдан ошди. Албатта бу оз фурсат. Бироқ, қисқача айтганда, мураббийга вақт берилиши кераклигини билиб турган бўлсам-да, Ҳасанов ва Дукич жуфтлигининг айрим танловларини кўрганимдан кейин тўғриси аросатда қолдим.

Сербиялик футболчиларнинг юртимизга ташрифи кўпайгач (жумладан “Навбаҳор”га ҳам) журналист Нодирхўжа Юлдашев телеграмдаги шахсий каналида бир пост ёзиб қолдирган эди. Афсуски, унинг ёзганлари ўринли эди.

Мисол учун, Туркия йиғинидан кўра Фарғонадаги “Ҳоким кубоги” фойдалироқ бўлиши мумкин эди. Қолаверса моддий томондан ҳам. Ўтган мавсумдан ҳулоса қиладиган бўлсак, яққол мисол жадвалдаги ўрнимиз.

“Пулни сен сарф қилмаябсанми, сени чўнтагингдан кетмаяптими, аралашма!” Шу гапни кўп эшитиб қоламан. Лекин, ўша гапираётганлар ҳеч қачон жамоани ёмон кўргани учун эмас, яхши кўргани учун қайғ ураётганини кўпчилик нотўғри тушунмоқда. Албатта, клубнинг ишига аралашишга ҳеч бир мухлиснинг ҳаққи йўқ! Лекин, мухлисларни клубнинг натижаларига ҳолис муносабат билдириши бу ёмон иллат эмас менимча. Чунки, футболни мухлислар учун ўйналади.

Тўғри, биз аввало сабрли бўлишимиз керак. Ўртоқлик учрашувларидаги натижалар (ўзи шу нарса овутиб турибди) аҳамиятсиз. Асосийси футболчиларнинг тайёргарлиги. Бундан ташқари назорат учрашувларида жамоалар ярим куч билан (расмий ўйинлардаги каби эмас) ўйнашади. Лекин, ҳар сафар 2, 3 дивизион жамоалари билан ўйинларда гол ўтказавериш, тағин йирик ҳисобларда мағлуб бўлиш жамоага бўлган ишончни кундан-кун сусайтириб юбориши бор гап.

Нега “Навбаҳор” ҳечйўқ “Қизилқум”чалик эмаслиги гоҳида ўйлантиради. Ишонасизми, Навоий жамоаси ҳали чемпионатда кўп жамоаларга бошоғриқ бўлади. Нима учун бирдан “Қизилқум”ни эслаб қолганимни тушунтирадиган бўлсам, клубнинг мавсумга тайёргарлиги мени лол қолдирмоқда. Бунга сабаблар қуйида: 👇

Ҳамиджон Актамовнинг "Қизилқум"и дастлаб ТОШКЕНТДА:

🇪🇸 Испаниялик мураббийни мағлуб этди!
“Қизилқум“ 1:0 “Машъал“
Кейингисида 🇵🇹 Португалиялик мутахассисни мағлуб этди!
“Локомотив“ 0:1 “Қизилқум“

✈️ 🇹🇷 ТУРКИЯДА:
🇺🇿 "Қизилқум" 0:1 "Алания" (Россия) 🇷🇺
🇺🇿 "Қизилқум" 1:0 "Борац Баня-Лука" (Босния Герцеговина) 🇹🇰
🇺🇿 "Қизилқум" 3:2 "Оболонь" 🇺🇦 (Украина)
🇺🇿 "Қизилқум 4:2 "Каспий" 🇵🇼 (Қозоғистон)
🇺🇿 "Қизилқум" 1:0 "Дела" (Грузия) 🇬🇪

“Навбаҳор” билан “Қизилқум”ни солиштирганда, жамоаларнинг Туркияда кўрсатаётган натижаларинию, уларга қарши ўйнаган рақиблар номини кўриб фақатгина иккита сўз айтиш мумкин – биринчиси афсус, иккинчиси эссиз!

Шонли тарихи бор “Навбаҳор” нимадир сабаб ҳеч ўзига ўхшамаяпти. Раҳбарият яхши, яратиб берилаётган шароит яхши, ўйин яхши, таркиб яхши, мураббий ҳам. Бироқ, нимагадир мухлис халқини кўнглининг бир чеккасидаги ғубори аримаслиги ёмон.

ИЛТИМОС, ЎЗИНГГА ЎХША “НАВБАҲОР”!!!

✍ Адекватный Болельщик
скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Кейинги учрашув
8-тур. 12 май
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 19
2 Сўғдиёна 8 18
3 АГМК 6 13
4 Металлург 8 12
5 Қўқон-1912 8 12
6 Насаф 7 11
7 Бунёдкор 7 11
8 Локомотив 8 11
9 Қизилқум 7 10
10 Навбаҳор 8 9
11 Машъал 7 5
12 Андижон 7 4
13 Сурхон 8 4
14 Турон 8 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
7-тур. 4 май
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить