» » Бунақаси фақат бизда бўлади!

Бунақаси фақат бизда бўлади!

Бунақаси фақат бизда бўлади!

На кулишингни, на йиғлашингни биласан. Клубларимизнинг баъзида узоқни кўзламай юритаётган сиёсатлари, бошқа мамлакат футболи вакиллари нигоҳида шармандалигимизни таъминламоқда.

Дастлабки турдан кейиноқ Суперлигада бош мураббий истеъфосининг рўй бериши, мантиқсизликдир. Гап номлар ҳақида эмас. Ишга муносабатдир. Худди билгандек, Наманганга борганимизда интервью олаётиб Нўъмон Ҳасановга барвақт истеъфо борасидаги саволни йўллаган эканмиз. Лекин бунчалик тез фурсатда ишдан бўшатилишини кутмагандик. Жамоада муҳит бироз издан чиққанлиги, маҳаллий ва хорижлик келгинди футболчилар ўртасидаги муносабат яхши эмаслигини айтишганди.

Аммо, бош мураббийга бунчалик эрта жавоб беришлари замирида қандай ҳикмат ётганлигини аниқлаш осон юмуш эмас. Шунчалик мутахассиснинг фаолияти қониқтирмаётган экан,чемпионат бошланмай туриб хайрлашган маъқул эмасмиди? Иккала томон ўзаро келишиб, сих ҳам, кабоб ҳам куймаслигини таъминлаганлари яхши эди.

Айрим футболчилар бошқа устоз таклиф этилишини таклиф сифатида киритишган экан, нега уларнинг фикрларига қулоқ тутилмади? Дастлабки турдаги мағлубият, истеъфо учун сабаб бўлмаслиги керак. Нўъмонжон ҳеч ким танимайдиган, малакасиз, тажрибаси кам бўлганида ҳам тушунардик. Ахир ўзига яраша обрўси бор, синалган эди-ку!

Канчелскисга ёрдамлашиб юрди ва қайсидир жиҳатлари раҳбарларга маъқул тушгандирки, жамоада олиб қолишди. Имкониятларини ўрганиш учун етарли фурсат бўлганди. Арқонни узун ташлаб қўйиб, воқеалар ривожини кутган мутасадди, тўғри йўл тутган бўлади.

Истеъфо - мураббийнинг кўникиб кетадиган ва доим ўзини тайёрлаб борадиган жараёндир. Жамолар сафида ҳали устозлар борасида ўзгаришлар юз бериши аниқ. Кимдир муваффақиятсиз иштирок этади ва чиқиш эшиклари кўрсатилади. Ўйлаб қўйган режалари бордир, амалга ошишишини кутайликчи,қабилида йўл тутилиши керак аслида. Сабаби, устозларнинг ўйлаганлари дарров амалда муваффақиятли чиқмаслиги мумкин. Вақт талаб этилади. Бироқ, унинг тиғизлиги, мураббийнинг биринчи душманига айланади. Истеъфо- энг осон ва синалган усул. Фақат, мураббийни ишга олишдан аввал шахси, фаолияти обдон ўрганилиши тарафдоримиз. Фамилиясининг жарангдорлигига қараб таклиф этиш, нотўғри ёндашувдир. Характери, иш услуби мос тушадими, босимларга чидамлими, қадам босиши қандай, каби тарафлари инобатга олинади.

Шубҳасиз, Дукичга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилса керак. Сабаби, болқонбўйилик мутахассисни таклиф этганида, Ҳасанов манзилига танқидлар билдирилганди. Қолаверса, Виктор Жалилов тайинланибди, у ҳам ўзи билган ёрдамчиларни жалб қилади. Гарчи, вақтинчалик тайинланган бўлсада.

Наманган футболига чақирилган ва болалар футболини назорат қилиб келаётган Григорий Колосовский катта эҳтимол билан Романовичнинг ёнидан жой эгаллайди. Таркибни ўзлари йиғмаган мутахассисларга осон бўлмайди. Биринчи галда руҳият тарафидан. Жамоа таркибида ёмон ижрочилар жамланишмаган. Етакчиларнинг кўнглига йўл топилса,"Навбаҳор"нинг ишлари юришиб кетса ҳеч гап эмас. Ҳозирги паллада ҳам вазият чатоқ дейишдан йироқмиз. Футболчиларнинг мураббий танлашдаги инжиқликлари ҳар доим ҳам ижобий натижа беравермайди. Кутамиз ва вазиятни кузатишда давом этамиз. Иккинчи турдан кейин ҳам қайсидир мураббийнинг истеъфога чиқарилгани ҳақидаги хабар янграса,ажабланмаймиз. Ўзбекистон футболи натижадан кўра,ўзига хос ёндашуви орқали ажралиб турибди шекилли! Ном чиқаришнинг энг осон йўлига ўтиб боряпмизми? Ҳамон изланишдаги клуб раҳбарияти ва наманганлик ишқибозларга сабр тилаб қоламиз. Жамоа юқори марраларни кўзламоқда ва ниятлари амалга ошсин. "Навбаҳор"да ўз вақтида Жалилов тарих ярата олганди. Ажаб эмас...

Абдулҳафиз Абдуҳамидовскачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Варзик 13-03-2021 21:27
Нумон акани кетгани бу хато эмас аксинча куп хатони тугрилаш билан тенгдир

Muzafar 13-03-2021 16:11
Assalomu alaykum fudbolimizni ashaddiy muhlislari va kulub a'zolari men ham sevimli jamoamiz Navbahorning muhlisiman esim tanibmanki Navbahor o'yinlarni bildirayotilgan fikirlarni va kulubdagi o'zgarishlarni jimgina kuzatib kelaman shu saytga ham va telegram saytga ham bildiriligan yomon fikirlarga qarshi chiqib zimdan kuzatish va fikir bildirishsa faqat yahshi gaplar bilan fikir bildirishlari to'g'risida va sabr qilib kutishlari to'g'risida tushuntirib kelardim. Yakunlangan mavsumni eslashni ham hohlamasdim negaki unda covid-19 no rukach qilinganini bot bot gapirildi Mana endichi ko'rinishdan hammasi ajoyib ediku olam olam orzularimiz boredi lekin yangi mavsumni birinchi turida uchralgan mag'lubiyatimiz hammasini barbot qilgandek go'yo sevinch yoshlarini o'rniga Alam yoshlari oqdi hamma his hayajon bilan kutdi ohirgacha kuzatda go'l bo'lib qolarmikin Deb Ming afsuski unday bo'lmadi umid uchqunlari so'na boshlagan vaqtda jamoda o'z tarihini yaratgan murrabiyga almashtirilidi menda savol tug'iladi nega oldinroq yondashilamdi mayli shunday bo'lsa ham yana umit uchqunlari paydo bo'ldi va Yana kutamiz Yana sabr qilamiz agarda but murabbiy ham ertangi o'yinda mag'lubiyatga uchrasa bunisini ham almashtiriladi ho'sh bundan kulub charchamadimikin bir murabbiyga oldinlari aytganimdek 2-3-yil vaqt berish kerak emasmidi hullas yuragimiz yangidan yangi zarbalarga moslashtirishimizga to'g'ri keladi chog'i buni ertangi o'yin Hal qiladi qani kuzatishda davom etamiz qadrdonlarim.

Yangi ishqiboz 13-03-2021 14:32
U qilib bu qilib bus-butun komandani dabdala qilishmasa bo'ldi-da

Leverpul Barselona 13-03-2021 13:11
Уша инжжик футболчилар хохлаган иш булди Виктор Романович ни ёнида Самвел Бабаян Амет Мемет Одил Ахмедов лар ишлашади Андрей Канчелцкий ва Нумон Хасанов дан олинган сабокларни Энди ишлатишади футболчилар мана энди майдонда бошкача Азим Ахмедов бошкача Мирзохид Гофуров ларни курамиз

Azam 13-03-2021 13:03
Hudo hohlasa indi oyin buladi jalilov yahshi tanlov kurasizlar bu odam katta tajribaga ega kimni qayda oynatishni biladi kiyin oyinga toyor bulgan oyinchini tushiradi kim bulishidan qatiy nazar tayormas oyinchini tushirmaydi asosan kurashuvchan va jangchi oyinchilarni tushiradi hammasi hali oldinda akalar sabir qilaylik biz kutgan kunlar yaqin

Кейинги учрашув
8-тур. 12 май
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 19
2 Сўғдиёна 8 18
3 АГМК 6 13
4 Металлург 8 12
5 Қўқон-1912 8 12
6 Насаф 7 11
7 Бунёдкор 7 11
8 Локомотив 8 11
9 Қизилқум 7 10
10 Навбаҳор 8 9
11 Машъал 7 5
12 Андижон 7 4
13 Сурхон 8 4
14 Турон 8 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
7-тур. 4 май
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить