» » Саидқосимов: «Пенальти бор эди»

Саидқосимов: «Пенальти бор эди»

Саидқосимов: «Пенальти бор эди»
Кечадан бери футбол жамоатчилиги орасида "Навбаҳор" - "Пахтакор" ўртасидаги ўйин, ҳакамлик ҳақидаги баҳс-мунозаралар якунига етгани йўқ.

Ҳамма ўзининг қараши бўйича вазиятга изоҳлар бермоқда, турли фикрлар янграмоқда. Биз эса барчасига аниқлик киритиш ва мавзуга якун ясаш учун шу соҳанинг мутахассисига юзланишнга қарор қилдик. Бу борада бизга собиқ ҳакам, ўз вақтида ҳакамлар қўмитаси департаментида ҳам фаолият олиб борган Маъмур Саидқосимовнинг фикрларини билдириб ўтди.

- Собиқ ҳакам, ҳакамлар қўмитаси департаментида фаолият олиб борган инсон сифатида ҳам ўзимнинг нуқтаий назаримдан келиб чиқиб фикр билдирсам, кўпчилик наманганлик ишқибозлар наздида ҳакамларни ҳимоя қилаётгандек бўлишим мумкин. Лекин мен ҳар доим ҳақиқатни гапириб келганман. Кўп инсонлар футболни яхши тушунаман, ҳакамликни зўр биламан, деб ўйлайди. Бугунги кунда ҳакамлик қилиш оғирлашиб боряпти. Чунки IFAB томонидан ўйин қоидаларига кўп ўзгартиришлар киритилмоқда. Буларни эса мухлислар тўлиқ тушуниб етишмайди. "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўйинда белгиланган пенальтига келсак, биринчи кўрганимда менда ҳам шубҳа пайдо бўлди. Сўнг такрорий вазиятларни томоша қилиб ҳакамнинг тўғри қарор қабул қилинганлигига гувоҳ бўлдим. Шунингдек клублардан илтимос қилиб қоламан, ЎФА томонидан қўйилаётган талабларни, камераларни жойлаштиришга жой билан таъминлаб беришларини сўрардим. Фалон пулга футболчи сотиб олгандан кўра шу шароитларни яратиб беришса мақсадга мувофиқ бўларди. VAR тизимида фаолият олиб бораётган ходимлар ўзи учун ўзи шароит қилишга мажбур бўлмоқда. Уларга кўринган вазиятлар мухлисларга кўринмаган бўлиши мумкин. Энди 11 метрлик зарба белгиланган вазиятга қайстак. Сардор Рашидов тўп билан эди. Иккисининг оёғи ҳавога кўтарилганда яъни, Рашидовни чап, унга қаршилик кўрсатаётган ҳимоячининг чап оёғи. Шу ҳолатда Рашидовнинг товонига "контакт" бўлган. Ҳар бир жамоанинг ҳужумчиси жарима майдони ичида имконият борича фойдаланишга ҳаракат қилади. У ерда озгина тегилганда ҳам оёқнинг мувозанатини йўқолишига олиб келган. Яхшилаб эътибор берилса, Рашидовнинг тўпиғига "контакт" бўлиши натижасида сирпанишга олиб келинганини кўрасиз. VAR ва бош ҳакам вазиятни такроран кузатиб пенальти белгилади. Қарор тўғри қабул қилинди. Яна бир нарса "Навбаҳор" жамоаси азалдан ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилганда доим рақиби устидан зафар қучишни истайди. Бошқа жамоа бўлганида ҳам бунчалик тўполонлар бўлмасди, деб ўйлайман, - дейди Маъмур Саидқосимов
.скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Мухлис 09-04-2021 13:19
Диер сен тан олмайсан пахтакорни тарафини оласан пахтакор кучли булса тоза гол урсин качонгача 3 та судя ва вар билан уйнайди бунда футбол ривожланади пахтакоринг бум буш майдонда уйнайди. Футбол мухлислар билан дейсан узбек футболи тоза эмас. Хаммангни бушатиш керак.

Бек 09-04-2021 12:58
Мен турон сугдиена уйинида турон ютди деб биламан бу сафар навбахор ютди гапирасанми узингча чемпион киласанми нима килсанг кил биз уларни тан олмаймиз

НОДИР ПОП 09-04-2021 12:33
Бу журналистларни узб футбол федерацияси куркитиб куйган шекили бирорта журналист ёки федерациядагилар Навбахорни ёнини олмаяпти Хайрулла Хамидовни хурмат килар эдим куйним колди.Халол инсон деган эдим.

Bunyod 09-04-2021 09:31
Fudbollinga qotagimmm

Bunyod 09-04-2021 09:31
Fudbolni rahbarlar uchun emas, muhlislar uchun uynaladi. Hurmatli rahbarlar. Shaxsan men bunday futbol kormayman

БУ МАЪМУР ДЕГАНЛАРИ = КАДЕШЕВА= ДАГИ ФУТБОЛ ИНТЕРНАТИДА БОЛАЛАРГА МУРАББИЙ ЭДИ У КАЕРДАН УЗБЕКИСТОН ХАКАМЛАРИНИ КИЛГАН ХАТОСИНИ ТАХЛИЛ КИЛАДИГАН = ЭКСПЕРТ= БУЛИБ КОЛГАН...БОЛАЛАРЧА ФИКРЛАЙДИ....БУЛМАСАМ ХИЁЛ ОЁГИ ТЕГДИЯМ ДЕЙЛИК...МАН ОЛДИН АЙТГАНМАН ШОХРУЗ НОРХОНОВ ТУРОН БИЛАН УЙИНДА ИШ КУРСАТДИ ...РАШИДОВ ЭСА НАВБАХОР БИЛАН УЙИНДА...ШАРХЛОВЧИЛАР ОЧИК ОЙДИН АЙТИЯПДИ ЖАРИМА ИШЛАДИ ПЕНАЛЬТИ ИШЛАДИ ДЕБ...ДЕМАК АЙЁРОНА УСУЛ ...У.Ф.А. БУНДАЙ ФУТБОЛЧИЛАРГА КАЧОН ЧОРА КУРАДИ...ХИЁЛ ЮЗИГА ТЕККАНМИ ЙУКМИ ЮЗИНИ ЁРИБ ЮБОРГАНДАЙ ЁТИБ ОЛИЯПДИ...ЖАРИМА БЕЛГИЛАНГАНДАН КЕЙИН ХЕЧ НАРСА БУЛМАГАНДАЙ УРНИДАН ТУРИБ КЕТАДИ...БУ БИЛАН МУХЛИСЛАРНИ ФУТБОЛГА БУЛГАН ИШТИЁКИНИ СУНДИРМОКДА...ЭТИКА КУМИТАСИ БУНДАЙ ФУТБОЛЧИЛАРГА ЧОРА КУРИШИ КЕРАК..

Норин олга бос 09-04-2021 06:57
Азиз Асимовни Норсафаровни Саидкосимовни Имомхужаевни ва шунга ухшаш пеналти бор деганларни судга бериш керак. Азиз Асимов шунчалик виждонли буса насафчилар Саловёвни йикитганда нега виждони уйгонмади. Нега Пахтакор фойдасига виждони уйгонади. Нега худди шундайэпизодларда Россияда ва бошка давлатларда пеналти белгиланмайдию бизда белгиланади. Азиз Асимов шунчалик зурми?

akram1985 09-04-2021 05:36
Пахтакорни нима килиб бусаям чемпион килиш максади бу УФАдагиларни. Вар йук пайтта пахтакор 14 киши уйнарди Энди 18 киши булиб уйнаяпти. Илтимос шу варни йигиштиринглар. УФАдагиларни хали вар жорий килишга савияси етарли эмаслиги куриниб турипти.

ELYORBEK UZB 08-04-2021 23:27
UTGAN YILI PAHTAKOR HAM CHIYILAGZNDIYU OCHLDA 2:1 YUTQAZIB 2-GOLINI PENALTIDAN YEB QUYIP HAKAMDAN NOLIB YAQINDA KURAMIZ HAKAMLARINGSIZ QAYGACHA BORARKANSAN OCHLDA 1 YIL OLDIN MOSKVADA SPARTAKDAN 4 YEB KETDING UZBEKISTON BAHRAYN UYIDA NIMA BULGANDI UFFADAGILAR YAPON HAKAMDI ORQASIDAN FIFACHA BORGANSANLAR UYINDI BOSHQATDAN SURAB FIFA BOSHQATDAN QUYIB BERGANDI NIMAGA UZBEKISTONDA FAQAT VILOYAT JAMOALARI AYIBDOR BULAVERA PAHTAKOR VA HAKAMLAR OPPOQ QOLAVERADI

Норин олга бос 08-04-2021 22:20
Савиясиз хакам куйилганини куриб бу ерда бир гап бор деб стадионга бормасдан уйинни телевизорда куришга карор килдим. Чунки бундай учрашувга савияли хакам тайинланиши керак эди. УФАдагилар узларининг гаразли максадини амалга ошириш максадида шундай килишади. Агарда мутахасислар пеналти йук деса бахонаям тайёр. Айтганимдай булди вазиятни хакам билан обдан курдим. Хакам пеналти белгилашга карши эди лекин ВАРдагилар хакамга босим утказиб пеналти белгилашга мажбур килишди. Ривожланган давлатларда хакам ВАРга мурожат килмаса хакамга хеч кандай таъсир килмайди. Насаф билан уйинда Саловёвни йикитганда хакам уйинни тухтатмади ВАР хам жим булди бирор марта ишламадиям. Нимага кеча хкамга ВАР босим утказди. Качонгача УФАдагилар Навбахорга карши булади. Качонгача чидаймиз азиз биродарлар.

Bek 08-04-2021 21:59
Agar 11metr bor bulsa fudbol ulubdi Uzbekistonda zur mutahasis ekansiz bilmabmiz rahmat sizga yashang

Халк 08-04-2021 20:01
Фифага арзнома килиш керак. Утган йили хам нохаклик булганди

МАЪМУР ХАММАНГ БИР КАРО ГУРСАН....

Barsa 08-04-2021 18:43
Mamurjon aka siz faqat gapirishni bilasiz xolos futbol uynab kurganmisiz. Bu erda kontakt bulishi kerak sal silab utsa 11 metr beradimi. Axmoq ekansiz butun Namangan xalqini KUR deb uylab gapiryabsizmi. Paxtakor yonini olyabganingizni xamma bilib turibdiku. Xakamlik darajangiz 0 ekan. Sizgamas Xakamlik luttibozlikni yigishtiring

998939120232 08-04-2021 17:43
Маьмуржон мана гапларинг учун ,купол булса хам айтаман ,1 чидан пахтачисан, 2 чидан каттахолангни пукини епсан суюгини маставага кушиб, виждонингни егансан ,тугрисини гапир , сен оддий мухлисчалик хам тушинмайсан , фикр билдириш сенгамас, учир овозингни,

Кейинги учрашув
8-тур. 12 май
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 19
2 Сўғдиёна 8 18
3 АГМК 6 13
4 Металлург 8 12
5 Қўқон-1912 8 12
6 Насаф 7 11
7 Бунёдкор 7 11
8 Локомотив 8 11
9 Қизилқум 7 10
10 Навбаҳор 8 9
11 Машъал 7 5
12 Андижон 7 4
13 Сурхон 8 4
14 Турон 8 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
7-тур. 4 май
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить