» » Холислик ҳақиқатга етаклайди

Холислик ҳақиқатга етаклайди

Холислик ҳақиқатга етаклайди

Наманганда Суперлига 5-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган, “Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги баҳс 7 апрел куни бўлиб ўтган бўлсада, мазкур беллашув атрофидаги воқеа, ҳодисалар ҳамон мухлислар ва футбол жамоатчилиги томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.

Мазкур ўйиндан сўнг юзага келган вазиятга ҳар ким турлича баҳо бермоқда ва ҳамма ўзича ҳақ. Бугун ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам ўзининг телеграм каналида мазкур масала бўйича ўз фикрларини изҳор қилди.

Биз вазиятни шу кунгача ҳолис нуқтайи – назар билан кузатиб келдик аммо ташкилот рахбарининг бугунги фикр, мулоҳазаларидан сўнг бироз қоғоз қорайтиришга тўғри келди.

“Қабиҳ сўзларни эшитаётганимизга икки кун тўлди. Жамоам бунга муносиб эмас. Ҳакамлик учун ким жавобгар ўзи демайман, футбол ташкилоти билан телевидение машинаси фарқига бормаётганларга нимани тушунтириш мумкин?”, - деган жумлалар билан бошланган Имомхўжаевнинг фикрлари.

Биз профессионалликни даьво қилмаймиз аммо Профессионал Футбол Лигаси раҳбари мазкур киноя орқали нопрофессионалларча иш тутганини ўзи ҳам билади. Дастлабки жумлаларга кейинроқ тўхталамиз ундан кейинги айтилган гаплар яьни, “телевидение машинаси фарқига бормаётганлар” машина ичидаги қайсидир шахснинг мухлисларга қарата қилган ножоиз ҳатти – ҳаракатидан сўнг унга ташланишган.

Биз мухлисларнинг ўйин давомида ва ўйин тугагандан сўнг келтириб чиқарган ножўя ҳатти - ҳаракатларини оқламаймиз. Минг афсуски, улар ўйиндан олдинги огоҳлантиришга қарамасдан тартибсизликлар келтириб чиқаришди. Албатта улар қонун доирасида жавоб беришади ва беришмоқда ҳам.

Аммо,... Аммо, тан олайлик, ишқибозларни қуюшқондан чиқишларига сабаб, учрашув ҳакамларининг сўнгги дақиқаларда “Пахтакор” фойдасига пенальти белгилаши ва ўйинга ниҳоятда кам компенсация вақти қўшиб берганида бўлди. Ҳозиргача кўпчилик футбол жамоатчилиги пенальти бор ёки йўқлиги борасидаги фикрларини билдириб бўлди. Шу ўринда биз ҳам мазкур вазиятга бироз тўхталмоқчимиз.

Жаҳон тажрибасидан маълумки, марказий учрашувларда ўйин охири у ёқда турсин, ўйин бошида ҳам, ўртасида ҳам бу каби вазиятлар учун пенальти белгиланмайди. Белгиланса ҳам йўқ дегулик даражада кам кузатилади бунақа ҳолатлар. Айниқса ҳакамлар ва “Пахтакор” мавзуси хамоҳанг янграётган ҳозирги даврда бу пенальтининг мутлақо кераги йўқ эди. Буни “Холисликни, адолатни талаб қилаётган томон бир неча миллисониялари юлиб олинган видеоларни тарқатишга уялаётгани йўқ”, - деган Имомхўжаев ҳам тушунса керак. Зеро марказий ўйинларда бир неча миллисониялар туфайли ҳал қиладиган пенальтилар берилмайди. Бундан ташқари, мени Имомхўжаевнинг бир неча кун аввал “Ҳар қандай мамлакатда футбол қоидага қараб ўйналади, мухлисга қараб эмас”, - деган фикри ўйлантириб қўйди. Хўш, “Пахтакор” – “Металлург” баҳсида футбол қайси қоидалар билан ўйналди ва яққол оффсайддан киритилган гол қайси мезонлар асосида инобатга олинди? Ташкилот рахбарининг айтишича бу ўйинни бошқарган ҳакам ўз хатолари учун жавоб бераётганмиш. Аммо ютқазган жамоага бундан нима наф? ЎзПФЛ ана ўша ўйинда оффсайддан киритилган голни бекор қилиб учрашувни гол киритилган дақиқадан бошлаб бошқатдан ўтказиб бера оладими? Йўқми? Энди дастлабки жумлаларга қайтамиз. “Қабиҳ сўзларни эшитаётганимизга икки кун тўлди”, - деган Имомхўжаев. Демак бу каби ноҳолис ҳакамликни бартараф этишнинг бошқа йўллари излаб топилмас экан ташкилот шаънига ва унинг тепасида ўтирганларга нисбатан эътирозлар кучаяверади. Ишонинг, Суперлигамизда эндигина бешинчи тур учрашувлари ўтказилмоқда аммо ҳакамлар бўйича эътирозлар бутун мавсумга етадиган даражада кўпайиб кетди.

Ташкилот рахбарини ҳам тушунаман унга ҳам осон эмас аммо вазиятга ҳолис шахс сифатида фикр билдираман. Бу каби қабиҳ сўзларни ёзишни мухлисларга “Навбаҳор” футбол клуби мутасаддилари ва аъзолари ўргатишмаётгани аниқ ва бундай бўлмайди ҳам. Демак, ЎзПФЛ бош директори мухлислар билан юзага келган муаммосини клубни аралаштирмасдан ўзи ҳал қилиши керак. Имомхўжаев эса ўз ваколатига кирмайдиган бир нималарни иддао қилиб юрибди. Масалан, Намангандаги стадион мухлислар билан тўлаётганидан хурсанд эканлигин айтиб шунинг учун ўтган йилги кубок финали ҳамда бу йил март ойидаги терма жамоамизнинг Ганага қарши учрашуви Наманганга берилганини айтиш давомида “Барибир тўла стадион пули тўлиқ касса қилинаётгани йўқ. Чунки кассага ишонилса, Ганага қарши ўйинини ҳам 20 минг эмас, 13 минг киши кузатган, сиз ҳақиқатни шундай масалаларда аввал талаб қилинг”, - деган фикрларни билдирган. Қани айтингчи, миллий терма жамоамиз ўйинига кирган мухлислар сони ва қанча касса қилинганини тахлил ва муҳокама қилиш ЎзПФЛ ташкилоти рахбарининг ваколатига кирадими? Йўқ. Бирор бир жамоанинг сатистик маълумотларини оммага ошкор қилиб, уни ерга уриш, натижаларини тахлил ва муҳокама қилишчи? Йўқ? Имомхўжаев эса ўз баёнотида мухлислар ташрифидан тушган маблағларнинг қанчаси касса қилинаётгани ва “Навбаҳор”нинг жорий мавсумдаги бир қатор статистик кўрсатгичларини тахлил қилиб бошқа жамоалар билан солиштириб чиққан. Аммо таассуфки бу ҳолат биринчи марта рўй бераётгани йўқ. Бизнинг эътирозимизга сабаб бўлган нарса ҳам шу. Биз “Навбаҳор” томондан туриб гапирмаяпмиз. Биз ЎзПФЛнинг ҳеч бир ҳодими бирор бир жамоани натижасини тахлил ва муҳокама қилиши ва ўша жамоа кўрсатгичларини ошкор қилиб омма олдида обрўсизлантиришига қаршимиз. Қолаверса, Имомхўжаевнинг бошқа бир ташкилот ишларига аралашиши ва унинг маълумотларини оммага ошкор қилиши, (терма жамоа бўлими назарда тутилмоқда) ўша ташкилотга нисбатан ҳурматсизлик эмасми? Бундан ташқари унга мухлислар қабиҳ сўзлар ёзишаётган бўлса клубда нима айб?...

Ташкилот рахбари бу каби чиқишлари билан балки кимларнингдир фикрини ўзгартира олар аммо вазиятни ҳолисона кузатиб бораётган кенг футбол жамоатчилиги олдидаги обрўсини тушуриб қўйиши ҳеч гап эмас.

Яхшиси, ЎзПФЛ жамоаси ва унинг рахбари жамоаларимизнинг моддий техник базаси ва футбол структураси бўйича, қитъада қандай кўрсатгичга эга эканлиги, нечта клубимиз ОФК лицензилаш талабига тўлақонли жавоб бера олиши ва бу борада қайси давлатлардан орқада эканлиги, сўнгги йилларда ҳориж лигалари билан тузилган меморандумлар ижроси қай даражада таъминланаётгани, халқаро мусобақаларга квота ишлаш бўйича кимлардан орқада қолаётганимиз, қитъамизнинг етакчи лигаларидан қай жабҳада олдиндамизу, қай жабҳада орқадамиз ва шу каби бошқа муҳим масалаларда тахлилий ва қиёсий мақолалар билан чиқиш қилишса хурсанд бўлардик. Зеро биз учун “Навбаҳор” ҳақидаги статистик мақолалардан кўра шуниси муҳимроқ.

Бундан ташқари бизда яна бир таклиф бор. Холбуки, учрашувларни ноҳолис ҳакамлик ва ортиқча эътирозларсиз ўтишини мақсад қилсак, ўйин натижасига таъсир ўтказган ҳар қандай ноҳолис ҳакамликдан сўнг қайд этилган натижа бекор қилинсин ва эртаси куни хато кузатилган дақиқадан бошлаб бошқатдан ўтказилсин. Ёки бўлмаса ҳакамларнинг натижага тасир ўтказган хатосидан сўнг норози томон дархол ўйинни тўхтатсин ва ҳакамлардан изоҳ талаб қилсин. Қайтараман, натижага тасир ўтказадиган хатодан кейин. Ана ўшанда ҳеч қандай ноҳолис ҳакамлик, эътироз ва қабиҳ сўзларга ҳожат қолмайди. Ана шундагина футболимиз раҳбарлари шаффофлик ҳақида баралла бонг уришса ярашади. Унгача эса...

Ҳа айтганча ўйиндан олдин дарвоза тўри бутунлигини ҳакамлар текшириб чиқармиди...?

Хуршид Юсуповскачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Abdurasul 10-04-2021 19:27
Juda to'g'ri, biroq PFL rahbari oz xatolarini tan olarmikan.

Мухлис 10-04-2021 17:26
Диер сен аравани курук олиб кочма судяларни ким жазолайди футбол федерацисими еки МИФми тугри хулоса чикриб жазолайдиганларни ВАРда утирганларничи бунакада ПФЛни обруси колади ми адолат кани нима учун мухлислар жозоланади пидарас судяларинчи сен рахбарликка мос эмассан ПФЛ ва пахтакор жамоанг бир тийин агар чемпионат халол.булса бирор бир вилоят жамоаси чемпион булсин хар йили бир хиллик пахта чемпион бунакада футбол ривожланадими терма жамоа ривожланадими уйлаб кур.....

Bek 10-04-2021 15:50
Diyor til 10 qarich ekan senda undan kura ishla kamchiliklaringni tugirla san sal yoshlik qilyapsan shekili uzing bossib ishla

Ханк 10-04-2021 14:30
Нима САда бир нима чикибди стадионга бормасак буладими бердик шу жамоани бира тула кутулардик узларингда хам айб етарли деб уйлайман куркоклар бита жамоани химоя килолмайсанлар

НОДИР ПОП 10-04-2021 10:02
Машал Кукон уйинига изох топалмай var 2 машинасини олиб келдик деб куйаколибти диёржон....

Муроджон 10-04-2021 08:29
Диержон акили сузларингдан айтинг нима килиш керак хакамларни сиздан акиллиси йук Узбекистан футбол да хамасини кутига тикдингиз машал хакида хтахлил айтсинлар шу сузларимни акилига еткизиб куйинлар

ELYORBEK 09-04-2021 23:18
MANA ISBOTI 2 3 KUN HAM UTMADI SHU FIYORDI DUDYALARI YANA IYLAB QUYFI UTGAN YILI FIYORDI PAHTAKORI AL FARAFAMI HOZIR ESDAN CHIQIB TURIBGI 1:1UYNAB TURGANDA PAHTAKORGA PENALTI QUYIB BERGANDI SUDYA YUQ JOYDAN PENALTI BERDI VA PAHTAKOR 2:1 YUTQAZDI DEGANLAR SANLAR EDING DIYORJON

Кейинги учрашув
8-тур. 12 май
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 19
2 Сўғдиёна 8 18
3 АГМК 6 13
4 Металлург 8 12
5 Қўқон-1912 8 12
6 Насаф 7 11
7 Бунёдкор 7 11
8 Локомотив 8 11
9 Қизилқум 7 10
10 Навбаҳор 8 9
11 Машъал 7 5
12 Андижон 7 4
13 Сурхон 8 4
14 Турон 8 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
7-тур. 4 май
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить