» » Саматов: «Раҳбар сифатида клубни ҳимоя қилишим керак-ку!»

Саматов: «Раҳбар сифатида клубни ҳимоя қилишим керак-ку!»

Саматов: «Раҳбар сифатида клубни ҳимоя қилишим керак-ку!»

“Навбаҳор” – “Пахтакор” ўртасидаги ўйин бўйича баҳс-мунозаралар яна давом этяпти.

Айниқса, учрашувдан кейин юз берган жанжал видеоси тарқалгач, гап-сўзлар кўпаймоқда. “Навбаҳор” клуби президенти Отабек Саматов ҳам ушбу жанжалда кўриниш берган, яъни, видеода унинг сўзлари келтирилган. Хуллас, ўйин атрофидаги машмашалар тугамаяпти. Саматов эса чиқарилган видеога нисбатан ўз муносабатини билдирар экан, бунга нима сабаблигини ҳам очиқлади.

- Ижтимоий тармоқларда чиқарилган видео бўйича гапирсам, “Пахтакор” футболчилари зинапоядан чиқаётган пайтда кўпчиликни хақорат қилди ва биттаси “наманганликлар ўзи одам эмас”, деган гапни айтди. “Пахтакор” ўйинчиси Аброр Исмоилов эса мухлисларни онасидан келиб, ҳақорат қилди. Бунга гувоҳ ҳам бор. Айнан шу гапдан кейин жанжал чиқди. Мен ички ишлар ходимига “бу одам эмас деяпти”, деган гапни айтганман. Лекин менинг гапларимни бошқача талқин қилишяпти. Бизни айбдор қилишяпти. Ўша вазиятда “Пахтакор” клубининг маъмури атайин мени видеога олиб чиқарганининг сабаби бор. Улар ҳали Азизбек Турғунбоевнинг пулини тўлашмаган. Биз “Пахтакор” билан қонуний келишганмиз. Ўша учрашувдан олдин “Пахтакор” клубига хат билан чиқдик. Турғунбоев икки миллиард олти юз минг сўмга сотилган бўлса, шунинг беш юзини иккига бўлиб ўтказиб берган. Яна икки миллиард бир юз минг қолган. Шартнома шунақа тузилганки, биз “Пахтакор”га 1 мартга қадар муҳлат берганмиз. Агар ўша кунгача пулни тўлиқ тўламаса, ундан у ёғига ҳар бир кун учун маълум миқдорда устама пули қўшилиб бориши айтилган. “Пахтакор” эса бошқаларни аралаштириб, шахсан ўзимга алоқага чиқишяпти. Яъни, “бундай йўл тутманглар, келишиб ҳал қилайлик”, деган мазмунда. Ўйиндан олдин эса “Пахтакор”га “Турғунбоевнинг пулини тўламагансизлар, шунинг учун уни “Навбаҳор”га қарши кечадиган ўйинларда майдонга туширманглар”, деган мазмунда хат юборганмиз. Ахир улар “биздан устама пули олманглар”, деганидан кейин мен ҳам ўз клубимни ҳимоя қиляпман, ҳар томонлама. Хуллас, улар Азизбекни майдонга туширишди. Учрашувдан кейин “Пахтакор” спорт директори Жаъфар ака Ирисметов билан гаплашдим. У “бу борада хат қилиб беринглар”, деганди. Шу боис, расмий хат билан мурожаат қилгандик. Улар эса “пеня”сини олманглар, шундоқ ҳам пулимиз йўқ,” деган гапларни айтишяпти. Натижада биз ҳам уларга шарт қўйдик: “агар Турғунбоев майдонга туширилса, у ҳолда биз ҳам ҳамма пулни талаб қиламиз”!

Энди эса улар бошқача йўлга ўтишяпти. Ўша тортишувли вазиятни ким видеога олганини билдим. Яна қайтараман: мен ўшанда “булар одам эмас”, деганим йўқ. Фақат ички ишлар ходимига келиб, “булар одам эмас деяпти”, дедим. Фақат охирги сўзим наманганча шевада бошқача эшитилган. Ҳолбуки, “Пахтакор” футболчиси кийиниш хонасига кириб кетаётиб, “наманганликлар одам эмас”, деди. Буни ҳаммамиз эшитдик-да, кейин унга эътироз билдирдик. Табиийки, бундай пайтда ҳамма реакция кўрсатади. “Пахтакор”нинг бошқа футболчилари ҳеч кимга ҳеч нима демасдан кириб кетишди. Бу ерда айримлар “провокация” қилишди. Улар мени ёмон кўрсатишмоқчи. Аммо мен раҳбар сифатида ўз клубимни ҳимоя қилишим керак-ку! Қолаверса, бежизга кимнидир ранжитиш менинг тарбиямга тўғри келмайди. Турғунбоев масаласида айтганимдек, улар бизнинг илтимосимизни бажармаса, нега биз уларнинг илтимосига “хўп” дейишимиз керак? Ҳурмат қилмаса, биз ҳам ҳурмат қилмаймиз.

Масалан, жорий мавсумнинг 1 ва 3-турларидаги “Сўғдиёна” ҳамда “Насаф” жамоалари билан бўлган ўйинларда жиззахликлардан мағлубиятга учраган (0:1), қаршиликлар билан эса дурангга эришган бўлсакда (0:0), шу куни стадионга йиғилган мухлислар рақиб жамоалар футболчиларини олқишлар билан кузатиб қўйишди. Бир сўз билан айтганда, мухлисларни кимдир “провокация” қилмаса, ҳиссиётга берилишмайди. Наманганлик ишқибозлар ҳам анча маданиятлилар, - дея сўзини якунлади Отабек Саматов.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
lebron james shoes Бугун, 00:17
I as well as my buddies ended up going through the good key points on your site and all of a sudden I got a terrible suspicion I had not thanked the site owner for them. The young men ended up totally passionate to read through all of them and have pretty much been taking pleasure in those things. We appreciate you really being really thoughtful and then for making a choice on these kinds of decent resources most people are really wanting to be informed on. My sincere regret for not saying thanks to earlier.
lebron james shoes http://www.lebronjames.us.com

Мухлис 12-04-2021 18:27
Отабек ака бундан кейин пахтакорга уйинчи сотмаслик керак сотсанглар бошка жамоаларга сотиш керак азиз навбахорга керак эди шу уйинда хам навбахорга кераклиги билинди тугриси трансфер зур булмади нумон хасановни танлангани катта хатолик булди энди жамоага ва рахбарлар га виктор жалиловга кийин булади 2 даврага 2нафар хажумчи керак шунда натижа булади навбахорга жадвал пастида юриш ярашмайди навбахорга кейинги уйинларда ффакат галаба кутиб коламиз

Хуршид Низамов 12-04-2021 16:11
[quote=Бек]Gap yuq Otabek aka biz bilamiz uzi hammayoq telfon iltimos pora bb ketgan bu pahtakor 79yil pahtakor bulgan undan keyin fudbolni uldiryapti faqat Alisher Usmonov bu gapni eshitsalar Namanganlik kimligini kirsatib quyadilar pahtakor gadoylik qilib byudjetga osiladi

Туппа тугри, бу Пахтакор уйинчисидан тортиб рахбарларигача билишмасмикин, Наманганлик инсон буларга хомийлик килаётганлигини.

ХАММА ИШНИ ВАРДАГИЛАР КИЛДИ ЧОРАНИ АНА ШУЛАРГА КУЛЛАШ КЕРАК..ХАММА ЁКНИ ДАБДАЛА КИГАНЛАР ВАРдагилар.....ХАДЕБ БИР ЖОЙДА ДЕПСАНАВЕРМАСДАН....ШУНЧА НОХУШЛИКЛАРГА АЙБДОР В.А.Р.......

Xayrullo navbahor 12-04-2021 14:24
Ana xolos sirlar ochilmoqdaku

Жавлонбек норин 12-04-2021 06:07
Пахтакор карзини туламаса 2 даврада тургунбойевни кайтариб бошка араб мамлакат клубларига сотиш керак билмадим бу пахтакор Яна нечта клублардан кариз булибйотгандир 60та мухлисга эга булган пойтахт клуби уялмайсанлармии гарданингда шунча кариз бор экан очл да курамиз сенларни семулятсаринг утмайди осийо уйинларда пахтакор канчалик кучли юлдузли таркиб тузмасин таркибида хатто мессини курсамхам хайратланмайман пахтакорга хеч качон тан бермаганман бундан буйогигаям тан бермайман

998939120232 11-04-2021 13:00
Мухлисларни талабига биноан мирзохид гафуровдан хам интерьвей олса яхши буларди, кандай холатда булди, нималар булди, йикилганда Уни УЗИ асл сабабини биларди, кутамиз маколани,

998939120232 11-04-2021 07:37
Мана бугун навбахоримизга хам чора куриладиган Кун етиб келди, барибир навбахорчилар, мухлислар нохак булиб чикади, бу тошкентликларни езилмаган конунида бор нарса, лекин инсоф берсин, агар виждонан уйлаб курилса биз хакмиз, буни тушинганлар тушиниб турибди,навбахорга катьий чора курилмаса пайтахтдаги акалар куймайди , конуншуносларга инсоф берсин , сабр килайликчи, хаммага сабр,

Bek 11-04-2021 00:10
Otabek aka pahtakor homiysi namanganlik kuramiz Alisher Usmonov bunga qanday reyaksiya bularkin biz murojat qilamiz

Бек 11-04-2021 00:01
Gap yuq Otabek aka biz bilamiz uzi hammayoq telfon iltimos pora bb ketgan bu pahtakor 79yil pahtakor bulgan undan keyin fudbolni uldiryapti faqat Alisher Usmonov bu gapni eshitsalar Namanganlik kimligini kirsatib quyadilar pahtakor gadoylik qilib byudjetga osiladi

НОДИР ПОП 10-04-2021 22:34
Буларканку хакикатни гапиринглар пахтакор хам оппок эмас эканку биринчи карзини туласин киеин гапирсин НАВБАХОРНИ чайнормай акалар буш келмайлар сизларни тезлаш эмас. Качонгача жим турамиз хакикатни гапириш вакти келди хамма сайитларда пеналти йук деб кимлигини таниб танимай узича акилилик килишяпти.Олга НАВБАХОР аклимни таниганимдан буён сенинг мухлисингман НАВБАХОР умримни охиригача мухлисингман.

Кейинги учрашув
8-тур. 12 май
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 19
2 Сўғдиёна 8 18
3 АГМК 6 13
4 Металлург 8 12
5 Қўқон-1912 8 12
6 Насаф 7 11
7 Бунёдкор 7 11
8 Локомотив 8 11
9 Қизилқум 7 10
10 Навбаҳор 8 9
11 Машъал 7 5
12 Андижон 7 4
13 Сурхон 8 4
14 Турон 8 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
7-тур. 4 май
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить