» » Колосовский ҳам «Навбаҳор»да

Колосовский ҳам «Навбаҳор»да

Колосовский ҳам «Навбаҳор»да
Хабарингиз бор, “Навбаҳор” сўнгги ўйинларда омадсизликка учради. Албатта, жамоанинг бундай салбий натижалари клуб раҳбариятини қониқтирмасди.

Шу боис, “лочинлар”нинг мураббийлар штаби кенгайтирилиб, янги мутахассислар қўшилишди.

Жамоамизнинг мураббийлар штабидан Григорий Колосовский, Аугустин Чирица ва Антон Майеранов ўрин олишди.

Ушбу мутахассислар борасида батафсилроқ тўхталадиган бўлсак, Григорий Колосовский 1971 йили 28 июнда Тошкент шаҳрида туғилган.

Футболчилик фаолияти давомида ҳужумчи амплуасида тўп сурган ҳамда “Чирчиқ” (Чирчиқ), “Свердловец” (Тошкент), “Янгиер” (Янгиер) ва “Трактор” (Тошкент) жамоаларида ўйнаган.

Мураббийлик фаолиятини 2012 йили “Пахтакор”да бошлаб, шу кунгача Самвел Бабаян ҳамда Виктор Жалилов билан биргаликда “Спартак” (Юрмала, Латвия), “Локомотив” (Тошкент) ва “Чанчунь Ятай” (Хитой) клублари ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасида фаолият юритган. Колосовский энди яна Жалилов билан бирга ишлайдиган бўлди.

Аугустин Чирица эса 1975 йил, 10 октябрда Руминиянинг Слатина шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида ярим ҳимоячи позициясида тўп тепган ва асосан Руминия клублари, шунингдек, Украинанинг “Карпати” ҳамда “Спартак Ивано-Франковск”, Исроилнинг “Хапоэль Бэер-Шева” жамоаларида ҳам ўйнаган. Мураббийлик фаолиятини Руминиянинг “Олт” клубида бошлаган. У юртимизнинг “Бунёдкор” (Тошкент), “Сўғдиёна” (Жиззах) ва “Бухоро” (Бухоро) жамоалари, бундан ташқари, Ўзбекистон миллий терма жамоасида жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида фаолият олиб борган.

Чирица энди “Навбаҳор”да футболчилар билан жисмоний тайёргарлик бўйича иш олиб боради.

Антон Майеранов 1984 йилнинг 18 декабрида Тошкент шаҳрида туғилган. Собиқ дарвозабон. Футболчилик фаолияти давомида “Трактор” (Тошкент, 2002-2005 йилнинг 2-давраси, 2006 йил), “Шўртан” (Ғузор, 2006 йилнинг

1-давраси), “Машъал” (Муборак, 2007 йил), “Қизилқум” (Навоий, 2008-2009 йиллар), “Локомотив -2” (Россия, 2010 йил) жамоалари дарвозасини қўриқлаган.

Мураббийлик фаолиятини 2017 йили АГМК (Олмалиқ) клубида бошлаб, мазкур жамоада икки йил ишлаган. Кейинчалик “Локомотив” (Тошкент, 2019 йил) ва “Чанчунь Ятай” (Хитой, 2020 йил) жамоаларида фаолият юритган.

Майеранов бундан буён “Навбаҳор”да дарвозабонлар мураббийи Павел Синельниковга ёрдам беради.

Мазкур мураббийлар “лочинлар”нинг бугун кечки пайт “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида бўлиб ўтган машғулотида бош мураббий Виктор Жалиловга ёрдам беришди.скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Bakhodir_icps 23-04-2021 20:46
Чёта Бабаянни хиди келяпти! Ишилиб Навбахорни супперлигадан пролигага тушириш ишлари бошлаб юборилмаган бўлса бўлди, чунки уйи лигага тушиб кетмаган Навбахор билан Пахтакор олди холос манимча бу нарса Пахтакорни окахонларига ёмаяптийооов.

ПАХТАКОРНИ АКАХОНЛАРИНИ ГАПИ ОСИЁДА УТМАС ЭКАН...ПАХТАКОР ДАРВОЗАСИДАН 4 ТА ТУП ОЛИБ ЧИКДИ.. ШАРМАНДА...ШАРМАНДА...ШАРМАНДА... ШАРМАНДА КИЛИВОРА...

Rahmonjon 21-04-2021 04:30
Assalomu alaykum navbahor jamosi muhlislari hakamlar jamosi maglub boldi Asimov va Qosimov tarkibdan tushib qolgan ekan

Шухратжон-69 20-04-2021 22:52
Газини босссс Навбаор!Энди Бабаян келса олам гулистон!!!

Кейинги учрашув
8-тур. 12 май
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 19
2 Сўғдиёна 8 18
3 АГМК 6 13
4 Металлург 8 12
5 Қўқон-1912 8 12
6 Насаф 7 11
7 Бунёдкор 7 11
8 Локомотив 8 11
9 Қизилқум 7 10
10 Навбаҳор 8 9
11 Машъал 7 5
12 Андижон 7 4
13 Сурхон 8 4
14 Турон 8 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
7-тур. 4 май
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить