» » 600 миллионлик зарар

600 миллионлик зарар

600 миллионлик зарар

Тан олиш керак, мавсум аввалида доимгидек, катта шов-шув кўтариб, «Навба­ҳор»ни «чемпион»га айлантириб қўйдик. Ҳар сафарги ҳолат - катта трансферлар, хорижий йиғинлар...

Тақдимот маросимини айтмайсизми, вой-бў... Қисқаси, барчамиз осмоннинг еттинчи қаватига чиқиб олгандик. Гўёки, Суперлига-2021да совринли ўринларни нақд қилгандек...

Хуллас, «Навбаҳор» мавсум бошланиши билан яна қўйнимизни пуч ёнғоққа тўлдиришни бошлади. Ҳа, «Жўжани кузда санаймиз» мақоли бежиз айтилмаган. Катта маблағ сарфланган, бинойидек маош олаётган футболчилар минглаб мухлислар ҳафсаласини пир қилишдан нарига ўтишмаяпти. Жамоа раҳбариятида ҳам тутириқ йўқдек. Аслида шунча маблағни қаердаги савия­си паст легионерларни жалб қилиш йўлида бемаврид сарфлашдан кўра, маҳаллий ёш йигитларга таянилса, яхши бўлмасмиди?

Менимча, ўз футболчиларимиз билан ҳам бемалол ҳозиргидан яхшироқ натижа кўрсатиш имкони бор. Зотан, «нафақа»даги Виктор Жалилов (ёки вақтинчалик Георгий Колосовский) ўрнига Анвар Солиев, Хайрулло Каримов, Рашид Ғофуров каби маҳаллий ёш мутахассислардан бирига имконият берилса ҳам, жамоа бугунгидан яхшироқ ҳолатда турармиди?

Ўз-ўзидан савол туғилади: ўша Нўъмон Ҳасанов танлаган легио­нерлар билан кўр-кўрона шартнома тузилаётган пайт клуб раҳбарияти қаерга қараб турганди? Бир неча йиллардан буён футбол ичида юрган кишилар наҳотки, бугунгидек ачинарли ҳолга тушиш мумкинлигини тасаввур қилишган бўлсалар? Қаранг, бутун бошли вилоятнинг асосий жамоаси Яйпан туманида тузилган хусусий клуб, боз устига, дебютант билан ўз майдонида тенгма-тенг, ҳаттоки, ундан «хафа»роқ кўринишда ўйнаб турса. Бу кимга алам қилмайди?

Бош­қача айтганда, лиганинг янги иштирокчиси ва ҳозирча аутсайдери мавсумдаги 2-очкосини Намангандан олиб кетишига унча-мунча ҳақиқий мухлис ҳам чидолмаса керак. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрининг АГМК жамоаси нафақат Саудия Арабистони, балки Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири билан дуранг ўйнасаю, ҳамиша чемпионликни кўзлашга ваъда берадиган «Навбаҳор» ўз майдонидаги 3та учрашувда ғалаба қозонолмаса... Энг босиқ мухлис ҳам бундан ёниб кетмайдими? Айтганча, ЎФА томонидан қўлланилган 2та ўйинни мухлисларсиз ўтказиш чораси камида 300 миллион сўм (15 минг мухлис х 20 минг сўм)дан жами 600 миллионга тушади. Клуб ғазнасига шунча зарар. Ўша ўйин ҳакамлари қарорини оқламаган ҳолда, айтиш мумкинки, «Навбаҳор» раҳбарияти ва мураббийлари мухлисларга қўшилиб, «гап» талашиш ўрнига уларни жойида тинчлантиришганида эди, жамоа «Турон»ни трибуналар тўла стадионда енгиб, бюджетга камида 300 миллион сўм кирим қилиб қўярди. Эвоҳ, аламдан, асаблар чарчаганидан футбол ҳам кўнгилга сиғмай қолмоқда...

Менимча, тезлик билан чора кўриш керак. Хусусан, бутун бошли раҳбариятда ислоҳотга қўл уриб, виждонан ишлайдиган, ёш, ташкилотчи, ҳаракатчан раҳбар ва менежерларни ёллаш лозим. Шунингдек, истиқболи баланд мураббийлар билан узоқ муддатли шартнома тузиб, аниқ стратегия асосида фақат маҳаллий ёш футболчиларга таянишни йўлга қўйиш вақти келди. Бунда клубдан 3 йилгача натижа талаб қилмай, келажак учун замин ҳозирлашни қатъий белгилаш керак. Шундагина «Навбаҳор» худди «Насаф»дек мустаҳкам «фундамент»га эга, қолаверса, трансферлардан катта маблағ топадиган клубга айланади. Ана, Остон Ўрунов ва Азиз Турғунбоев трансферидан маълум миқдорда фойда кўрилди-ку...

Бир сўз билан айтганда, тезлик билан жиддий ислоҳотларни амалга ошириб, «Навбаҳор»ни қайта тирилтирмас эканмиз, «лочинлар» ҳам бошқа жамоаларимиз каби мухлисларни йўқотиб бораверишади. Келинглар, футболсевар Наманган аҳлини бу ажойиб ўйиндан бездирмайлик...


Юнус МИРЗАЕВ (Тўрақўрғон тумани)скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Islom (Fanat Milan Navbahor) 26-04-2021 03:22
Maxalliy yosh mutaxasislarga imkon berish bilan ish xal buldi degani emasda murabbiyda saloxiyatxam bulishi kereda bu sabab utgan uchchala mutaxassidaxam buni kurmayapman shaxsan man Anvar Soliyevku umuman tugri kelmaydi u usha Ilxom Muminjonovni etagidan ushlab yuravergani maqul bizga kamida Ruziqul Berdiyevdakka mutaxasis kere...

Цитата: Дилмурод
УЗИ йил бошида режа ешларга таяниш Эди карашса Унда сокка килиб булмайди шунинг учун Эски холатга кайтишди азаматлар

АСОСАН МАХАЛЛИЙ ФУТБОЛЧИЛАРГА ВА ЁШЛАРГА ЭЪТИБОРНИ КУЧАЙТИРИШ КЕРАК...БУ ЙИЛ БУГАНИНИЧА БУЛДИ..ЙИЛ ЯКУНЛАНГАС ХАММА ЛЕГИОНЕРЛАРНИ ЖАВОБИНИ БЕРИШ КЕРАК...АНУ =ГОЛБАН= НИ ХАМ КЕРАГИ..ЙУК..УЛАРНИ УРНИГА БОШКА КОМАНДАЛАРДАГИ МАХАЛЛИЙ ФУТБОЛЧИЛАРНИ ЖАЛБ КИЛИШ КЕРАК..АНА ШУНДА ЯХШИ БУЛАДИ....

Дилмурод 21-04-2021 16:26
УЗИ йил бошида режа ешларга таяниш Эди карашса Унда сокка килиб булмайди шунинг учун Эски холатга кайтишди азаматлар

jahongir 21-04-2021 16:01
oqtepa bilan uyinni namangan telekanali obersa yahshi bolardi sport obermasakan

Кейинги учрашув
8-тур. 12 май
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 19
2 Сўғдиёна 8 18
3 АГМК 6 13
4 Металлург 8 12
5 Қўқон-1912 8 12
6 Насаф 7 11
7 Бунёдкор 7 11
8 Локомотив 8 11
9 Қизилқум 7 10
10 Навбаҳор 8 9
11 Машъал 7 5
12 Андижон 7 4
13 Сурхон 8 4
14 Турон 8 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
7-тур. 4 май
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить