» » Мираҳматов: «Менга ҳам имкон берилишини кутяпман»

Мираҳматов: «Менга ҳам имкон берилишини кутяпман»

Мираҳматов: «Менга ҳам имкон берилишини кутяпман»

Ўтган йил «Андижон»даги ўйинлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган Фарҳод Мираҳматовнинг жорий мавсум аввалида «Навбаҳор» сафига қўшилиши кўпчилик мухлисларни қувонтирганди.

Аммо негадир, бу ёш иқтидор эгасини сўнгги турларда ҳатто учрашув қайдномаларида ҳам кўрмаяпмиз. Бунинг сабаби эса кўпчилик қатори бизга ҳам қизиқ. Шунинг учун Наманганда кечган «Навбаҳор» - «Турон» учрашуви якунига етгач, футболчи билан суҳбатлашиб, саволларимизга жавоб олдик.

- Суҳбатимизни «Турон»га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак.

- Бугун ўйинимиз ўхшамади, десам тўғрироқ бўлса керак. «Турон» ҳам яхши ўйин кўрсатди. Ҳар икки жамоада ҳам голга тортадиган қатор вазиятлар бўлди, аммо улардан фойдаланишда хатолар кузатилди. Бир сўз билан айтганда, адолатли дуранг бўлди, деб ўйлайман.

- Мазкур учрашувда «Навбаҳор»дан ҳамма ғалаба кутганди. Айтинг-чи, жамоага нима етишмади?

- Ҳужумда сал сустроқ ҳаракат қиляпмиз, янада жўшқинроқ ўйнашимиз керак, деб ўйлайман. Беллашувлар қийин ўтяпти, жамоалар савияси деярли тенг даражада. Шунинг учун ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайдиган бўлсак, яратилган вазиятлардан оқилона фойдаланишимиз керак. Бундай баҳсларда минимал имкониятлардан ҳам усталик билан фойдаланиш талаб этилади.

- Сизнинг «Навбаҳор»га ўтишингизни кўпчилик мухлислар хурсандчилик билан қабул қилишганди. Аммо негадир майдонда кўриниш бермаяпсиз. Мазкур вазиятга ойдинлик кирита оласизми?

- Ўзим ҳам ҳайронман.Бу саволни муррабийга берсангиз тўғри бўлади, деб ўйлайман. Мен ҳам бу ерга дам олиш учун келганим йўқ. Кўпроқ ўйинларда майдонга тушиб, ўзимни кўрсатиб, жамоага қўлдан келганча ёрдам берсам, дейман, лекин мени сўнгги ўйинларда ҳатто қайдномага ҳам киритишмаяпти.

- Бунинг сабаби нимада бўлиши мумкин, ҳеч қизиқиб кўрдингизми?

- Бош мураббий «Локомотив»га қарши ўйиндан олдин мени чақириб, ҳаракатларимдан эътирози йўқлигини, унга кўпроқ ҳужумчилар кераклигини айтди. Бори шу.

- Мавсум аввалидаги суҳбатимизда клубга яхши ниятлар билан келганингизни айтгандингиз. Ҳозирда «Навбаҳор»га келганингиздан афсусда эмасмисиз?

- Йўқ, ҳали ўйинлар кўп ва ўзимни кўрсатиш учун вақт бўлади, деб ўйлайман. Муҳими, имкон берилса, ишонч билдирилса, бас.

- Демак, имкон берилишига ишоняпсиз?

- Албатта, агар имкон берилмаса, клубдан кетишга мажбурман. Ахир айни ўйнайдиган ва ўсадиган пайтимда фақат машғулот қилиб юравермайман-ку.

- Мураббийлар алмашинуви ҳам клуб натижаларини ўзгартира олмаяпти. Гўёки, жамоада нимадир нотўғри ишлаётгандек?

- «Навбаҳор» кетма-кет икки кўнгилсиз натижадан сўнг бироз умидсизликка тушиб қолди. Ўйлайманки, яхши ўйинлар ҳали олдинда. Шунчаки, жамоага бироз вақт керак.

Х. Юсупов суҳбатлашдискачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
ХАЛКИМИЗДА БИТТА МАКОЛ БОР = ИССИК УРНИНГНИ СОВИТМА= ЭНДИ САБР КИЛАДИЛАРДА...

НОДИР ПОП 25-04-2021 15:18
Цитата: 998939120232
Насафни мураббийидан бизни мураббийларимиз хам урнак олиб ешларни саставидан куркмасдан тушировириш керак, аслида кубок уйинларида ешларни синаш керак Эди, лига уйинларига хар Калай тайер холатга келарди ,качонгача кариларни туширади, келганларни хам узига яраша урни бордир ахир, Фарход айтгандай музлагани келмаганман деярли, эртага бошка камандага кетса лидир булади,узини позисиясида, кучли футболист аслида, карилардан воз кечиш вакти келди, утган йили хам деярли мана шу састав Билан туширавериб хеч нарса кила олмади,

Фикрингизга кушиламан хак гапни гапирдингиз.

998939120232 25-04-2021 12:00
Насафни мураббийидан бизни мураббийларимиз хам урнак олиб ешларни саставидан куркмасдан тушировириш керак, аслида кубок уйинларида ешларни синаш керак Эди, лига уйинларига хар Калай тайер холатга келарди ,качонгача кариларни туширади, келганларни хам узига яраша урни бордир ахир, Фарход айтгандай музлагани келмаганман деярли, эртага бошка камандага кетса лидир булади,узини позисиясида, кучли футболист аслида, карилардан воз кечиш вакти келди, утган йили хам деярли мана шу састав Билан туширавериб хеч нарса кила олмади,

Mashhur.uz 25-04-2021 11:46
Шу сербларни нимаси яхши. Вичлиги учунми. Хеч тушунмайманда

НОДИР ПОП 25-04-2021 11:26
Шу йигитни уйинга тушириш керак иштиёк билан уйнайман деб турибтику. Айрим номига майдонда кун утди пулни оламанда деб юрган айрим футбалистларни урнига кузи ёниб турган йигитларни уйинга ташаш керак 1 та уйинга эмас манман дегани хам 1 та уйинда узини курсата олмайди камида 3-4 та уйинга имконият бериш керак нима илгари номи чикиб хозир уз уйинини тополмай юрибти нима улар уз урнини брон килиб куйишганми.

Кейинги учрашув
8-тур. 12 май
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 19
2 Сўғдиёна 8 18
3 АГМК 6 13
4 Металлург 8 12
5 Қўқон-1912 8 12
6 Насаф 7 11
7 Бунёдкор 7 11
8 Локомотив 8 11
9 Қизилқум 7 10
10 Навбаҳор 8 9
11 Машъал 7 5
12 Андижон 7 4
13 Сурхон 8 4
14 Турон 8 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
7-тур. 4 май
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить