» » Жалилов: «Ҳужум чизиғимиз оқсамоқда»

Жалилов: «Ҳужум чизиғимиз оқсамоқда»

Жалилов: «Ҳужум чизиғимиз оқсамоқда»
Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги “Зомин” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кубок ўйинлари ҳар доим осон кечмайди, буни бошқа гуруҳлардаги учрашувларда қайд этилаётган ҳисоблар ҳам кўрсатиб турибди. Қуйи лига жамоалари Суперлига клубларини мағлубиятга учратишмоқда. Бугун “Зомин” ҳам Биринчи лига иштирокчиси бўлишига қарамай, бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Умуман, бундай ўйинларда осон ғалаба қўлга киритилмайди, айниқса, беллашув сафарда кечадиган бўлса, маҳаллий мухлислар ўз футболчиларини қўллаб-қувватлаб туришади. Зоминда яхши стадион бор эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман, бу ерга анчадан буён келмагандим, охирги марта Жиззахдаги стадионда реконструкция ишлари бажарилаётганда, “Пахтакор” билан бирга ташриф буюргандим. Албатта, ижобий ўзгаришларни кўриш ёқимли, трибуналар, майдон, кийиниш хоналари яхши экан. Суперлига даражасига мос тушаркан. Таассуротлар ижобий.

Жамоамиз ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳужум чизиғида сусткашлик кузатилмоқда. Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда. Ҳар доим ҳам ўйлаганларимизни амалга оширишга имкон бўлавермайди. Асосийси, футболчиларда кучли хоҳиш бор, вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳеч бир ўйин осон кечмайди. Вақт ўтгани сари ҳужумлардан унумли фойдаланиш фоизини ҳам ошириб борамиз.

Бугунги ҳисобнинг ўзи майдон эгаларининг бизга қандай қаршилик кўрсатишганини намоён этиб турибди. Ҳисобда ортда бораётганларига қарамай, ўзларини йўқотиб қўйишмади, гол уришни уддалашди, қатор вазиятлар яратишди. “Зомин” жорий йилги чемпионатда ҳали очко йўқотмади. Иккита ғалаба билан етакчилар сафида бораётгани – бу тасодиф эмас, албатта. Шундай экан, бу жамоада Про лигага чиқиш учун етарлича салоҳият бор. Техникаси ва савияси юқори бўлган футболчилар бор. Бугунги учрашувда “Навбаҳор” футболчилар даражаси, ўйинни ташкил этиш бобида рақибдан устун бўлди.

Ҳошимовнинг кичик жароҳати бор. Мушакларида оғриқ сезгани учун таваккал қилишни истамадик, шу боис, мажбурий ўзгаришга қўл урдик. Умуман, бу ҳолатни аввалдан инобатга олгандик, режага мувофиқ, Аббосжон Ғуломовни майдонга туширдик ва у ҳужумнинг кучайишига ҳам сабабчи бўлди", – деди Виктор Жалилов.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
НОДИР ПОП 28-04-2021 19:09
[quote=Футбол ишкибози]МУХЛИСЛАР НИМА КИЛИБ [quote=НОДИР ПОП]Аввало галаба билан хаммаларингни табриклайман.Зомин билан булган уйинда Навбахор уйинчилари жуда огир уйнашди лекин Шохрухга гап йук зур уйнади шу болани тайёрлаш керак кузи ёниб турибти росса уйнагиси келяпти купрок шанс бериш керак.[/quote МУХЛИСЛАР НИМА КИЛИБ БЕРСИН....АНУ =ТИЛЛА БОЛА= ШОХРУХ МАХМУДХОЖИЕВНИ ЗАХИРАДА УШЛАБ УТИРИРМАЙ УЙИНГА ТУШИРИНГ...АНА СИЗГА ХУЖУМЧИ...БОШНИ КАШИБ УТИРМАЙ...УЗИНГИЗДА БОР ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИНГ ЖАНОБ ЖАЛИЛОВ....[/quote]
Фикримга кушилганингиз учун рахмат.олга Навбахор.

Bilol Qodirov 28-04-2021 17:26
Assalomu alaykum barchalarimizga muborak ramazon oyi muborak bulsin hammalarni tushunaman man eshitdim Navbaxor futbolchilari ham musulman ekan ularga ham Ruzani farz qilingan ekan qaydilaridir hozir tutyatgan ekan yana qaysilaridur keyinroq tutib berishar ekan uzinadan uylash ikkita uyinda ham bollani kuplari Ruza ogiz uynashdi bular shunchalik uynashgani uchun ham raxmat aytaylik kelila kuzataylik hamma negativ fikr bildiradi tugri bunda sizlar ham haqlisizlar lekiyin haddan oshish ham yaxshi emas sabr bergan Olloh barchamizga kelila kuzataylik

МУХЛИСЛАР НИМА КИЛИБ [quote=НОДИР ПОП]Аввало галаба билан хаммаларингни табриклайман.Зомин билан булган уйинда Навбахор уйинчилари жуда огир уйнашди лекин Шохрухга гап йук зур уйнади шу болани тайёрлаш керак кузи ёниб турибти росса уйнагиси келяпти купрок шанс бериш керак.[/quote МУХЛИСЛАР НИМА КИЛИБ БЕРСИН....АНУ =ТИЛЛА БОЛА= ШОХРУХ МАХМУДХОЖИЕВНИ ЗАХИРАДА УШЛАБ УТИРИРМАЙ УЙИНГА ТУШИРИНГ...АНА СИЗГА ХУЖУМЧИ...БОШНИ КАШИБ УТИРМАЙ...УЗИНГИЗДА БОР ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИНГ ЖАНОБ ЖАЛИЛОВ....

НОДИР ПОП 27-04-2021 17:40
Аввало галаба билан хаммаларингни табриклайман.Зомин билан булган уйинда Навбахор уйинчилари жуда огир уйнашди лекин Шохрухга гап йук зур уйнади шу болани тайёрлаш керак кузи ёниб турибти росса уйнагиси келяпти купрок шанс бериш керак.

Muzaffar 27-04-2021 17:27
Ozimizning yoshlardan Shohruxni tarbiyalasa ideal hujumchi tayyor

Дилмурод 27-04-2021 13:45
Жалилов маслахатчи мураббий булиб юргани яхши экан Усмон Аскаралиевни мураббийлар штабига олиш керак уйин Зур узгаради факат буни катталар хохламайдида афсус

Futbol muxlisi 27-04-2021 13:25
Nima endi yana yangi murabbiy olib kelishimiz kerak a

Kross 27-04-2021 10:40
Jalilov aut

Мухлис 27-04-2021 04:09
В иктор романович навбахор жамоамиз уйинларида пасайиш куриниб турибди трансфер жараени суст булган харид килинган уйинчилардан кувондик рузиев уйнамокда 2 даврада 2нафар хужумчи харид килиш керак 3 та легинерларга жавоб бериш керак нумон хасановни хатолари меваси бу жамоа рахбарларига мавсум аввалида шов шув килишни бас килинглар акси хафа булиш йук булиб чикмокда огизда эмас амалда бажарилса биз сизга ишонамиз виктор романвич жамоани хеч булмаса 4 ва 5 ликда юрса яхши буларди навбахорга омад кейинга уйинларда.

Кейинги учрашув
8-тур. 12 май
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 19
2 Сўғдиёна 8 18
3 АГМК 6 13
4 Металлург 8 12
5 Қўқон-1912 8 12
6 Насаф 7 11
7 Бунёдкор 7 11
8 Локомотив 8 11
9 Қизилқум 7 10
10 Навбаҳор 8 9
11 Машъал 7 5
12 Андижон 7 4
13 Сурхон 8 4
14 Турон 8 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
7-тур. 4 май
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить