» » Ўйиндан кейинги фикрлар

Ўйиндан кейинги фикрлар

Ўйиндан кейинги фикрлар
"Навбаҳор" ва "Олимпик" жамоалари ўртасида кечган учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида бош мураббийлар ўз фикрларини билдиришди.

Тимур Кападзе: «Биринчи навбатда, "Навбаҳор"ни ғалаба билан табриклайман, жамоага кейинги ўйинларда омад тилайман. Кучли рақибга қарши ўйнаганда, камчиликларни кўриб олиш мумкин. Бугун футболчиларимиз анча яхши тўп суришди. Суперлига жамоасига қарши баҳсда йигитларимиз ёмон тўп тепишмади. Бундай ўйинлар футболчиларимизга ҳам, ўзимга ҳам тажриба вазифасини ўтайди. "Навбаҳор" гол уриб, ғалаба қозондими, демак жамоа ғалабага ҳақли экан».

Виктор Жалилов: «Кўриб турганингиздек, ҳамма ўйинларимиз осон кечмаяпти. Бугун гуруҳ етакчилари учрашишди. Ҳозир осон рақибнинг ўзи йўқ. "Олимпик" жамоаси анча уюшқоқ, ўйини шаклланган, бу футболчилар Суперлигада ҳам ўзларини кўрсатишга қодирлар. Уларнинг маҳорат, тезкорлик, тўп билан тўғри ҳаракатланишини алоҳида эътироф этишим мумкин. Бизда эса турли сабабларга кўра, барқарорликка эга бўлолмаяпмиз. Баъзилар жароҳат олишган, айримларнинг ўйини қовушмаяпти.

Жамоамизда муҳит яхши. Айрим футболчилар қароримизни тўғри тушунишади, айримлар эса йўқ. Кимдир уни фақат мақташларига ўрганиб қолган, бу ҳам психология масаласи. Аввалги жамоаларимда терма жамоа даражасидаги жуда кўплаб футболчилар тўп тепишган, улар танқидни тўғри қабул қилишарди. Голбан ёки Аҳмедовга ниманидир баланд овозда тушунтирсам, тўғри тушунишади. Бу болалар футболи эмас, бу профессионал футбол, бу ерда очколар учун кураш боради. Шу боис, футболчиларимизга керакли талабларни қўямиз. Нимадир ўхшамаса, ўйиндан кейин таҳлил қилиб, футболчиларга хатоларини кўрсатамиз. Ҳакамга эмас, рақиб жамоа мураббийига эътироз билдирдим. Захира ўриндиғида ўтириб, ҳадеб ҳакамга босим қилавериш яхши эмас, ахир.

Чемпион бўлган "Навбаҳор" билан бугунги таркибнинг ўртасидаги фарқ ҳақида айтсам, у пайтлари терма жамоага номзодлар жуда кўп эди. Улар номзод эмас, миллий жамоанинг асосий футболчиларига айланиб улгуришганди. Ҳозир эса Аҳмедов, Голбан ва Паншанбе бор, холос. Бундан кўринадики, футболчилар термага торта олишмаяпти. Футболчиларимизни кучсиз демайман, шунчаки, 1996 йилги "Навбаҳор" даражасига етиш учун янада кўпроқ ишлашга тўғри келади. -Футболчиларимиз бир-бирларини тушунишлари, мен уларни тушунишим учун вақт керак. Бугунги таркибдан ўрин олганлар "Навбаҳор"га тасодифан келиб қолишмаган. Суперлигага мос эканлар, жамоада тўп тепишмоқда.

Миш-мишларга изоҳ бермайман. Бабаян билан тез-тез гаплашиб, маслаҳатлашиб турамиз. У ҳам мендан тавсия олиб туради. Муносабатларимиз яхши. Бошқа ҳар қандай гап-сўзлар ҳақида ҳеч нарса билмайман».
скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
yeezy Кеча, 00:13
I have to convey my gratitude for your kind-heartedness supporting men and women who actually need help on this important idea. Your special dedication to getting the solution all-around appeared to be incredibly beneficial and has truly made girls like me to get to their endeavors. This valuable help and advice implies a whole lot to me and substantially more to my fellow workers. Thanks a ton; from all of us.
yeezy http://www.yeezy350s.com

ТЕМУР КОЙИЛ ОЛИМПИКНИ ШАКЛЛАНТИРИБ КУЙИБСАН...КОМАНДА УЗ СУЗИНИ АЙТА БОШЛАБДИ...ОМАДИНГНИ БЕРСИН...МАН УТГАН ЙИЛИ КАНЧЕЛЬСКИС КУВГИН КИЛИНГАНДА ТЕМУРНИ ТАВСИЯ КИЛГАН ЭДИМ..АММО МАНГА БИТТА ИККИТА МУХЛИС КАРШИ ЧИККАН ЭДИ...ТЕМУР ИШЛАРИНГА ОМАД...САНИ ХУДО ХОХЛАСА УЗБЕКИСТОН ТЕРМАСИГА МУРАББИЙЛИК КИЛАСАН...БУНИ МАН АЙТИЯПМАН...МАН АБРАМОВ УРНИГА БОШКА НОМЗОДНИ КУРМАЯПМАН...АБРАМОВНИ ХАМ ПАЙМОНАСИ ТУЛИБ КОЛДИ...У.Ф.А ТЕМУРНИ НОМЗОДИНИ КУРИБ МАЪКУЛЛАСА ЯХШИ БУЛАРДИ...У МУРАББИЙЛИК САЛОХИЯТИНИ УРГАВАЙ ГАРЧИ ЮТКИЗГАН БУЛСА ХАМ ИСБОТЛАГАН..ТЕМУРГА О М А Д....

НОДИР ПОП 01-05-2021 14:04
Цитата: 998939120232
Кечаги уйиндан шундай хулосага келдим, исокжонов мураббий Билан келишмовчилиги бор, замена олингандан Сунг жалилов Билан сурашмасдан кетиб колди, уйин тугагандан Сунг мирзохид хам зарда Билан чикиб кетди, камандага нимадир ьуляпди, тушириш кийин, уйин томонлама эса Ур теп Сол ьуляпди, локомотив Билан уйиндан Асар хам йук, факатгина тезлик бор, камбинация деярли Кам, нуьмонни УЗИ колиши керакмиди деб киламан одам, бу ярим йилликдан яхши натижа кутиш кийинга ухшаяпди, камандага омад тилаб, узимизга узимиз сабр сураб тураверамизда, наилож,

Сизни гапингизга кушилган холда кушимча килмокяиман мурабийни бир гапида айрим уйинчилар макташга урганиб колган деб айтиб утди манимча мурабий каттик турибти бу эса керак холат мурабий катиккул,гапини утказадиган,мурабийни курганда нима дер экан деб туриш керак.Жалилов шундай булиши керак,НАВБАХОРДА мурабий алмашавериб мурабийни ,уйинни футбалистлар менсимай куйшди бу мани фикрим.

998939120232 01-05-2021 12:18
Кечаги уйиндан шундай хулосага келдим, исокжонов мураббий Билан келишмовчилиги бор, замена олингандан Сунг жалилов Билан сурашмасдан кетиб колди, уйин тугагандан Сунг мирзохид хам зарда Билан чикиб кетди, камандага нимадир ьуляпди, тушириш кийин, уйин томонлама эса Ур теп Сол ьуляпди, локомотив Билан уйиндан Асар хам йук, факатгина тезлик бор, камбинация деярли Кам, нуьмонни УЗИ колиши керакмиди деб киламан одам, бу ярим йилликдан яхши натижа кутиш кийинга ухшаяпди, камандага омад тилаб, узимизга узимиз сабр сураб тураверамизда, наилож,

Кейинги учрашув
8-тур. 12 май
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 19
2 Сўғдиёна 8 18
3 АГМК 6 13
4 Металлург 8 12
5 Қўқон-1912 8 12
6 Насаф 7 11
7 Бунёдкор 7 11
8 Локомотив 8 11
9 Қизилқум 7 10
10 Навбаҳор 8 9
11 Машъал 7 5
12 Андижон 7 4
13 Сурхон 8 4
14 Турон 8 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
7-тур. 4 май
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить