» » Тенг ўйинда кучлар тенг келди

Тенг ўйинда кучлар тенг келди

Тенг ўйинда кучлар тенг келди
Бугун Coca Cola Суперлига 7-тури доирасида “Навбаҳор” жамоаси сафарда “Қизилқум” жамоасига қарши ўйин ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Таъкидлаш жоизки, Навоийдаги стадион чими таъмирланаётгани сабабли, мазкур беллашувга Муборакдаги Баҳром Вафоев номидаги стадион мезбонлик қилди.

Учрашувнинг бошидан охиригача жамоалар майдонда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишди, имкон қадар хатога йўл қўймасликка интилишди. Ўйиндаги ҳисоб 9-дақиқада очилди. “Қизилқум”нинг чап қанотдан уюштирган ҳужумини Мате Ватсадзе гол билан якунлади.

Тезкор голдан сўнг “лочинлар” ҳам олдинга интилишди ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. “Навбаҳор” футболчилари томонидан ташкил этилган вазиятлардан бири 37-дақиқада самара келтирди. Исоқжонов – Ўринбоев – Паншанбе учлиги томонидан амалга оширилган комбинациядан кейин тожикистонлик ярим ҳимоячи рақиб дарвозасини ишғол қилди – 1:1.

Учрашувнинг қолган қисми тенг курашлар остида кечган бўлсада, статистик маълумотлар бўйича “Навбаҳор” бироз устунликка эришди. Бироқ бу устунликни ҳисобда акс эттириш “лочинлар”га насиб қилмади ва томонлар жанговар дурангга имзо чекишди.

Coca-Cola Суперлига. 7-тур
4 май (сешанба)
“Қизилқум” – “Навбаҳор” – 1:1 (1:1)
Муборак. Баҳром Вафоев стадиони. 1232 томошабин.

Голлар: Мате Ватсадзе (9) – Эҳсони Паншанбе (37).

Қизилқум”: 1.Игнатий Нестеров, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Ойбек Қиличев (8.Гиорги Кухинадзе, 73), 10.Мате Ватсадзе, 14.Файзулло Қамбаров, 17.Салим Мустафоев (18.Жасур Азимов, 63), 19.Жамшид Ҳасанов (11.Шамсиддин Сагдуллаев, 63), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 23.Шерали Жўраев, 30.Элгужа Григалашвили.

Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сардор Теляков, 9.Иван Соловьёв (25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 77), 10.Қувондиқ Рўзиев (4.Фарҳод Мираҳматов, 69), 11.Исломбек Исоқжонов, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 70.Аббосжон Ғуломов, 95.Забиҳилло Ўринбоев (67.Марко Путинчанин, 69).

Огоҳлантиришлар: Элгужа Григалашвили (52), Файзулла Қамбаров (70), Муҳсинжон Убайдуллаев (90) – Аббосжон Ғуломов (35), Азимжон Аҳмедов (45).скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Ваше Имя:
Ваш E-Mail:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
lochin 05-05-2021 10:42
Navbaxor jonkuyar muxlislari navbaxorni obrusi uchun tezkor yigilish utkazish kerek uyinchilar bilan murabbiy raxbaryat bilan ochik gaplashish kerek fakat tezrok navbaxor uchun

Кейинги учрашув
8-тур. 12 май
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 19
2 Сўғдиёна 8 18
3 АГМК 6 13
4 Металлург 8 12
5 Қўқон-1912 8 12
6 Насаф 7 11
7 Бунёдкор 7 11
8 Локомотив 8 11
9 Қизилқум 7 10
10 Навбаҳор 8 9
11 Машъал 7 5
12 Андижон 7 4
13 Сурхон 8 4
14 Турон 8 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
7-тур. 4 май
1 - 1
Логин
Пароль
Запомнить