» » Арафа куни ҳам, Ҳайит куни ҳам ўйинлар ўтказилади

Арафа куни ҳам, Ҳайит куни ҳам ўйинлар ўтказилади

Арафа куни ҳам, Ҳайит куни ҳам ўйинлар ўтказилади
Футбол учрашувлари тақвими тузиб чиқилаётган вақтда арафа куни, ҳайит куни каби масалаларни дарҳол аниқлаштириб олишнинг имкони йўқ. Биз фақатгина Рамазон ойининг эҳтимолий кунларинигина биламиз.

Токио-2020 яқинлашаётгани сайин бошқа спорт турларида лицензион мусобақалар кўп. Спорт-ТВ фақатгина футболни кўрсатиш мажбуриятини олмаган, демак биз ҳам унинг дастурлари билан ҳисоблашишга мажбурмиз. Зич дастурда учрашувга 4-5 кун қолганда унинг вақтини ўзгартириш иложсиз.

Тақвимнинг май ойи бизга мураккаб бўлди. Чунки биз тақвим тузаётганда миллий терманинг ФИФА белгилаган кунлардан 10 кун аввал йиғилишини ҳисобга олмагандик. Аммо якунда шундай бўлди ва биз тақвимни ўзгартирдик. Иккинчи давра тақвимини ҳам миллий терма ўйинлари ўтгунича эълон қилмоқчи эмасмиз, чунки чекланмаган ваколатли мураббийлар борки, кейинчалик улар барибир ўз айтганларида туриб олади.

Арафа ёки ҳайит кунига тўғри келаётган футбол вақтини Навбаҳор мухлислари суришни сўрашяпти, бошқа клублардан бундай сўров келгани йўқ. Агар май ойининг сўнгги 10 кунлиги бизнинг ихтиёримизда бўлса, биз балки бу кунлар арафасида футбол ўтказмаслик чорасини излардик. Ҳозир эса байрам кунларида футбол учрашувларини ҳам байрам кайфиятида ўтказишга мажбурмиз. Мисол учун яқиндагина АГМК Сурхон билан ўйин кунини, Пахтакор Турон билан ўйин вақтини суришни сўраб мурожаат қилди ва биз уларга ҳам рад жавоби беришга мажбур бўлдик. Юқорида айтилганидек, Спорт-ТВ дастурларини ҳам ҳурмат қилишимиз керак.

Ўйинлар белгиланган вақт, сана ва жойларда бўлиб ўтади насиб этса. Яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин ва шу кунларда ҳам ўтган бир ойда бўлгани каби фарз амалларимизни нуқсонларсиз адо этиш насиб қилсин. Албатта футболчилар ҳам оиласи даврасида бўлишни истайди. Аммо улар профессионал ва бундай ҳолатларга кўникиб улгурган. Мухлисларда эса учрашувни нафақат стадиондан, балки ТВ орқали ҳам кўриш имконияти мавжуд.

Диёр Имомхўжаев
скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
37-19=?
Жавоб:*
Цитата: асадбек
кизиги йук ПФЛ га хайитми ,арафами узларича доно диёр ,бошкалар. хеч нарсага акли етмайди уйлайди

ДИЁР ПАЗОР КИВОРДИНГ ИМОМХУЖАЕВ СУДОЛАСИГА....

Х.Маматов 11-05-2021 16:17
Диёрбекдан ташари Ўзбекистондаги 99% акли расо одам 12 май Арафа куни бўлишини бир ой олдин билган. Улуг айём кунлари муносабати билан иш кунлари дам олиш кунига айлантирилаяпти. Лекин футболни Арафа кунидан кўчириб бўлмайди...

асадбек 11-05-2021 14:03
кизиги йук ПФЛ га хайитми ,арафами узларича доно диёр ,бошкалар. хеч нарсага акли етмайди уйлайди

Навбахор1996 10-05-2021 07:15
Бир нарсага хайронман.Кайсидир маколани сарлавхасини ёки маколани 3-4 каторасини укишим биланок ундаги масалани куйилиши ва махмадоначилик билан тушунтирилишидан шу маколани Диёрбек ёзган булса керак десам тугри чикаверади. Нима булганда хам арафа кунидаги уйинларни сура яхши буларди. Иложи йук эмиш гуёки бизнинг каналлар кечаю кундуз прямой курсатув берадигандай. Майли. Рамазон барчамизга муборак булсин.

Кейинги учрашув
10-тур. 20 июнь
2 - 1
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Сўғдиёна 10 22
3 АГМК 9 19
4 Бунёдкор 10 15
5 Қўқон-1912 10 15
6 Насаф 8 14
7 Локомотив 10 14
8 Навбаҳор 10 13
9 Металлург 9 12
10 Қизилқум 9 11
11 Машъал 9 8
12 Сурхон 10 8
13 Андижон 9 4
14 Турон 10 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 18 май
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить