» » Ҳошимов: «Лигада кучсиз жамоа йўқ»

Ҳошимов: «Лигада кучсиз жамоа йўқ»

Ҳошимов: «Лигада кучсиз жамоа йўқ»
Coca Cola Суперлига 8-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг тажрибали ҳимоячиси Давронбек Ҳошимов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бўлажак ўйинга жиддий тарзда тайёргарлик кўрдик. Ўзингизга маълум, жорий мавсумда Суперлига доирасидаги баҳсларда ҳали Намангандаги ўйинларда ғалаба қозона олмадик. “Сурхон”га қарши кечадиган баҳсда ушбу нохуш анъанага чек қўйиб, зафар қучиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Гарчи термизликлар жорий мавсумни омадсиз тарзда ўтказаётган, айни пайтда турнир жадвалининг пастки поғоналарида боришаётган бўлса-да, жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишлари тайин. Бир сўз билан айтганда, Суперлигада кучсиз жамоа йўқ ва ҳар бир рақибга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозим.

“Сурхон” билан бўладиган ўйин Рамазон Ҳайити арафасида ўтказилмоқда. Шу боис, биз бўлажак баҳсда ғалаба қозониб, мухлисларга байрам қувончини улашиш, стадионга ташриф буюрган мухлисларнинг уйларига хурсанд ҳолда қайтишларини таъминлаш ниятидамиз.

Умид қиламанки, арафа куни стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар жамоамизни ҳар доимгидек фаол тарзда қўллаб-қувватлашади ҳамда биз – футболчиларга руҳий далда берган ҳолда, ғалаба сари руҳлантиришади. Таъкидлаганимдек, биз ҳам мухлисларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қиламиз,
- дейди Ҳошимов.скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
5+5-10=?
Жавоб:*
асадбек 12-05-2021 07:35
чумо команда денг даврон

Shodruh 12-05-2021 07:15
San o'ynama,iltimos! San odammassan!

Халк 11-05-2021 19:36
Энди кучсиз йук деб кучсиз булиш керак эмасда

Кейинги учрашув
10-тур. 20 июнь
2 - 1
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Сўғдиёна 10 22
3 АГМК 9 19
4 Бунёдкор 10 15
5 Қўқон-1912 10 15
6 Насаф 8 14
7 Локомотив 10 14
8 Навбаҳор 10 13
9 Металлург 9 12
10 Қизилқум 9 11
11 Машъал 9 8
12 Сурхон 10 8
13 Андижон 9 4
14 Турон 10 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 18 май
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить