» » Намангандаги илк ғалаба!

Намангандаги илк ғалаба!

Намангандаги илк ғалаба!
Бугун Суперлиганинг 8-турида Наманганда «Сурхон» жамоаси меҳмон бўлди.

Учрашув анча сокин бошланди. Биринчи бўлимда тўп оширишдаги оддий хатолар, тушунарсиз узатишлар оқибатида ўйин зерикарли ўтди. 30-дақиқада Соловьевнинг икки қийшиқ зарбасини ҳисобламаса «Навбаҳор» ҳеч нима ярата олмади. Ҳа-я, 45-дақиқада бурчакдан узатилган тўпни вакилимизнинг боши билан берган зарбаси дарвозабонга совға бўлди.

Дастлабки бўлимда «лочинлар»нинг ўйинида маъно-мазмун кўринмади. Футболчиларда эса шижоат йўқ. Ўйин эса ноль!

Биринчи бўлим статистикаси:

Тўпни эгаллаш: 60-40
Зарбалар: 5-1
Бурчак тўпи: 4-2
Қўполлик: 8-10
Ҳужумлар: 40-30


Иккинчи бўлим ҳам сокин бошланди.

Ниҳоят, 56-дақиқада Иван Соловьев узоқдан супергол урди - 1:0.

66-дақиқада Азим Аҳмедовнинг аниқ зарбасини «Сурхон» посбони бартараф қилди.

Ўйиннинг сўнгги декадасида меҳмонлар фаолликни оширди.

82-дақиқа Маҳмудхожиевнинг ўзи жарима майдонига ёриб кириб зарба беришга ҳам улгурди. Афсус, зарбаси кучсиз чиқди. Кейинги вазиятда Стояновичнинг зарбасини меҳмонлар бартараф этишди.

89-дақиқада Паншанбедан тўпни қабул қилган Стоянович тўпни айлантириб дарвозага жойлади - 2:0.

Намангандаги илк ғалаба муборак, азизлар!


НАВБАҲОР – СУРХОН - 2:0
Ҳакамлар
: Раҳимбек Каримов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов, Алишер Тўхтасинов

Голлар: Соловьев 56, Стоянович 89

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов (с), 8.Сардор Теляков (6. Шерзод Ғуломжонов 90), 9.Иван Соловьёв (77. Хусайн Эргашбоев 90), 10.Қувондиқ Рўзиев (67. Марко Путинчанин 79), 11.Исломбек Исоқжонов (25. Шохруҳ Маҳмудхожиев 72), 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 70.Аббос Ғуломов, 95.Забиҳилло Ўринбоев (88. Славиша Стоянович 79)

Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 4.Фарҳод Мираҳматов, 18.Баҳром Абдураҳимов, 24.Давронбек Ҳошимов

"Сурхон": 1.Азамат Аҳмедов, 5.Жасурбек Ёқубов, 6.Алишер Салимов, 10.Муродбек Бобожонов (9. Низом Норов 74), 11.Зоҳир Пиримов (38. Муҳаммадали Абдураҳмонов 74), 14.Жасур Холтўраев, 15.Владимир Бубанья, 19.Нуриддин Ҳасанов, 20.Ҳусниддин Ғофуров (18.Элдор Бойматов 61), 66.Беҳроз Шайдулов, 77.Асрор Ғофуров (с)

Захира: 12.Рустам Нортожиев, 8.Жаҳонгир Аҳмадов, 21.Жавоҳир Эсонқулов, 33.Асилбек Темиров, 55.Шарафиддин Шобиров, 60.Урал Чориев.

Огоҳлантиришлар: Қувондиқ Рўзиев 35, Аббос Ғуломов 42, Эҳсони Паншанбе 71, Славиша Стоянович 89 - Асрор Ғофуров 73, Низом Норов 88скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
50+32=?
Жавоб:*
Uznamcity 12-05-2021 21:00
Yorvordi gap yuq navbahor

Кейинги учрашув
10-тур. 20 июнь
2 - 1
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Сўғдиёна 10 22
3 АГМК 9 19
4 Бунёдкор 10 15
5 Қўқон-1912 10 15
6 Насаф 8 14
7 Локомотив 10 14
8 Навбаҳор 10 13
9 Металлург 9 12
10 Қизилқум 9 11
11 Машъал 9 8
12 Сурхон 10 8
13 Андижон 9 4
14 Турон 10 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 18 май
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить