» » Жалилов: «Жамоавий ўйнашда муаммолар бор»

Жалилов: «Жамоавий ўйнашда муаммолар бор»

Жалилов: «Жамоавий ўйнашда муаммолар бор»
Coca Cola Суперлига 8-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Сурхон" (2:0) учрашувидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида "лочинлар" устози Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади.

- Биринчи навбатда, барча мухлисларни, шу ерга йиғилганларни Ҳайит байрами билан табрикламоқчиман. Бугун футболчилар наманганлик мухлисларга яхши совға ҳозирлашди. Биринчи бўлимда ишимиз қовушмади. Чемпионатда атиги битта ўйинда ғалаба қозониб, Наманганда ютуққа эриша олмаганимиз руҳий камчиликларни вужудга келтирганди. Бугун иккинчи бўлимда, ниҳоят, узоқ кутилган ўйинни намойиш этишди, - деб гап бошлади Виктор Жалилов.

- Ҳозир биз таркибни шакллантиряпмиз, лекин барибир, футболчиларнинг бир-бирларини тушуниб ўйнашлари учун вақт керак. Мавсум бошида айрим футболчилар кетишди, уларнинг ўрнига янги ўйинчилар келишди. Уларнинг мослашишлари маълум муддатни талаб этади. Мослашиш жараёни биз хоҳлагандек кечмаяпти. Асосийси, шогирдларим берилган кўрсатмаларга аста-секин мослашиб боришмоқда. Индивидуал ўйин бобида муаммо йўқ, жамоавий ўйинни ташкил этиш борасида эса ҳали қиладиган ишлар бор.

- Ўйлашимча, таркибимизда маҳоратли футболчилар бор. Улар ёрдамида жиддий мақсадларни кўзлашимиз мумкин. Муҳими, таркиб ўзаги шаклланган. "Манчестер Сити" ва "Атлетико" каби клублар мавсум бошида очко йиғишда қийналишганди, охирига келиб вазиятни ўнглашга эришишди. Аста-секин ўйинимиз яхшиланиши ва ижобий натижаларга эришишимизга ишонаман. Авиловнинг жароҳати бор, даволаняпти. У ўз шифокори билан даволанмоқчилигини билдирди. Шунинг учун таркибда кўриниш бермаяпти, - дейди Жалилов.скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
59-41=?
Жавоб:*
Кейинги учрашув
10-тур. 20 июнь
2 - 1
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Сўғдиёна 10 22
3 АГМК 9 19
4 Бунёдкор 10 15
5 Қўқон-1912 10 15
6 Насаф 8 14
7 Локомотив 10 14
8 Навбаҳор 10 13
9 Металлург 9 12
10 Қизилқум 9 11
11 Машъал 9 8
12 Сурхон 10 8
13 Андижон 9 4
14 Турон 10 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 18 май
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить