» » Эрматов: «ЖЧга албатта чиқамиз»

Эрматов: «ЖЧга албатта чиқамиз»

Эрматов: «ЖЧга албатта чиқамиз»
Яқинда Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Равшан Эрматов билан ёшларнинг очиқ мулоқоти ўтказилди. Мулоқотда Равшан Эрматов Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиши ҳақида гапирди.

«Жаҳон чемпионатига, албатта, чиқамиз. Мен бунга ишонаман. Ўзим ҳам мухлисман. Ўзбекистон терма жамоаси ютқазганда бир ўлиб бир тириламан», деди Равшан Эрматов.‌‌

Равшан Эрматов Испания футбол клуби Атлетико Мадрид жамоасининг Ўзбекистонга келиши ҳақидаги хабарларга аниқлик киритди.

– Хабарингиз бор, яқинда туризм ва спорт вазири Испания ва Италия сафарларида бўлди. Сафар чоғида Атлетико Мадрид клуби вакиллари билан музокаралар олиб борилган. Биз улар билан қайси йўналишлар бўйича тажриба алмашишимиз мумкинлиги, халқаро ўртоқлик ўйинлари, мураббийларни Испанияга малака оширишга юбориш, ёш футболчиларимизни клуб академиясига жойлаш каби масалаларини қўйдик.

Биласиз, Атлетико Мадрид жамоаси графиги жуда тиғиз, шунинг учун ҳозирча клубнинг ёшлар жамоасидан бошлаб турамиз. Кейинчалик, катталар жамоаси, вақти келса Испания терма жамоаси билан ҳам ўйнаш имкониятимиз бўлади, – деди Р. Эрматов.


Учрашув давомида у фаолиятини якунлаган айрим футболчилар нега хайрлашув учрашувлари ўтказишмагани ҳақидаги саволга жавоб берди.


Тўғри, аввалги футболчиларга карьераси охирида хайрлашув учрашувлари ўтказилган. Жепаров, Кападзе, Нестеровлар ҳам Ўзбекистоннинг фахри. Уларга ҳозир хайрлашув учрашуви ўтказасизми десангиз вақти ҳам йўқ. Чунки улар мураббийлик йўналишига жиддий киришиб кетишган. Жепаров ҳам, Кападзе ҳам. Нестеров ҳозир футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида ўқияпти, мураббийлик лицензиясига. Лекин бу режамизда бор эди. Орада пандемия ҳам бўлди. Ҳозир бунгача етиб келмадик. Тез орада яна бир-иккитаси фаолиятини якунлайди, ўшанда битта қилиб ўтказамиз.скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
67+89=?
Жавоб:*
асад 29-05-2021 09:39
чикиш учун ,биринчи уринда ёшлар мурабийдан тортиб катталаригача бушатиб ташлаш керак , четдан олиш керак хаммасини ,

nav-liv 25-05-2021 00:08
ravshan oka ufaga prezident bolganda hamma hursand bolgandi ammo adashimmiz!:(

ismoil 24-05-2021 22:53
ismoil 24-05-2021 22:53
chiqamiz .... lekin qachon bilmadim dedimi. Faqat chiqamiz deyapti, qachonligini aytmadi. Shustei

Искандер 24-05-2021 21:35
Эрматов туш курибдими дейман ,, Майли илохим чиксин ,,

Искандер 24-05-2021 21:35
Эрматов туш курибдими дейман ,, Майли илохим чиксин ,,

Халк 24-05-2021 20:15
Чиксак зур буларди лекин..........

Кейинги учрашув
10-тур. 20 июнь
2 - 1
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Сўғдиёна 10 22
3 АГМК 9 19
4 Бунёдкор 10 15
5 Қўқон-1912 10 15
6 Насаф 8 14
7 Локомотив 10 14
8 Навбаҳор 10 13
9 Металлург 9 12
10 Қизилқум 9 11
11 Машъал 9 8
12 Сурхон 10 8
13 Андижон 9 4
14 Турон 10 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 18 май
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить