» » Ҳошимов: «Жамоа юқори ўринларга муносиб»

Ҳошимов: «Жамоа юқори ўринларга муносиб»

Ҳошимов: «Жамоа юқори ўринларга муносиб»
"Навбаҳор” клуби учун ҳам мавсум бир текис ўтмаяпти. Ортда қолган 9 та ўйинда клуб энди 2 та ғалаба қозонди. Аммо жамоанинг олдига қўйган мақсадлари улкан ва улар бу йўлда ҳали таслим бўлмоқчи эмас. Таркиб ҳам шунга яраша яхши ижрочилардан ташкил топган.

Шуни ҳисобга олсак, наманганликлар сафидаги кўплаб ўйинчиларни бошқалар ўз таркибида кўришни исташади. Жанговор футболчилардан бири Даврон Ҳошимовни ҳам “Навбаҳор”да ўз ўрни бор. Бироқ охирги турларда жамоасига ёрдам бера олмади. Бу борада у ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Айни пайтда миллий терма жамоамиз йиғин бошлагани сабабли Суперлигада танаффус юзага келди ва бу деярли бир ой давом этади. Айтинг-чи, бу ҳолат клубдагиларга фойдалими ёки салбий?
- Барча клублар бундай танаффусдан унумли фойдаланиб, ўзининг камчиликларини тўғрилаб олиш ҳаракатига тушиб қоладилар. Энди футболчилар ҳам бироз хордиқ чиқарадилар, яъни, жисмоний ва руҳий томондан. Бундай пайтда мураббийлар ҳам турли хил тактикалар устида ишлашади, деб ўйлайман. Олдинги ўйинларни кўриб, хатоларни кузатишади, уларни ўрганиб чиқишга ҳам вақт бўлади.

- “Навбаҳор” сафида бешта ўйинда тўлиқ иштирок этгансиз. Аммо охирги учрашувларда захирада қолиб кетдингиз...
- “Пахтакор” билан ўйиннинг охирларида жароҳат олганман. Ҳали бу жароҳатимдан тўлиқ қутулганим йўқ. Шу боисдан “Навбаҳор” иштирокидаги охирги учрашувларда захирада эдим. Чемпионатдаги ҳозирги танаффус эса менга янада яхши бўлди. Энди жароҳатимни тиклаб жисмоний томондан ҳолатимни яхшилаб олиш имконияти пайдо бўлди. Бундан фойдаланиб қолишим керак. Ўша “Пахтакор”га қарши баҳсда ички мушакларимда узилиш бўлган ва тикланиш бироз қийин бўлаётганди. Ҳали 100 фоиз тайёр бўлмаганим учун ҳам “Навбаҳор”га ёрдам бера олмаётгандим. Энди кейинги турларда яна асосий таркибда майдонга тушаман деб умид қиламан.

- Ҳозирги пайтда жароҳатингизни тиклаш жараёни қандай кечяпти?
- Ҳолатим анча яхши. 100 фоиз бўлмаса-да, 70 фоизга ўзгарган. Яна бир ҳафталик муолажаларим қолди. Шундан кейин “Навбаҳор” билан асосий машғулотларга қўшиламан.

- “Навбаҳор” 9-турдан кейин 9-ўринда. Албатта, бу жамоани ҳам, мухлисларни ҳам қониқтирмаяпти. Бунинг сабаби нимада?
- Ўзингиз ҳам кўрдингиз, клубда мураббийлар алмашинуви бўлди. Жамоага хорижлик футболчилар ҳам келди. Аммо озгина тушунмовчилик бўлди, бу нимадан рўй берди, ҳайронман. Мана, энди жамоа ўзига келяпти. Тўртта турдан бери ютқазмаяпти. Эътибор бердингизми, 9-ўриндаги клуб билан 3-поғонадаги жамоа ўртасида юз берган фарқ кўп эмас, олти очкони ташкил қиляпти. Иккита ўйинда ютсак яна юқори ўринлар учун курашадиган жамоалар қаторига чиқиб оламиз. Клуб раҳбарлари ҳам бу масалада бизга роса руҳий далда беришмоқда. Ўйинлар орқали жамоа янада шаклланяпти. Асосийси, футболчиларда яна ишонч ортяпти. Биринчи давра тугагунга қадар биз юқори ўринлар учун курашамиз деб ўйлайман. Мухлисларимиз юзини ёруғ қиламиз. Сиз ҳақсиз, бу “Навбаҳор”нинг ўрни эмас. Ҳаммаси вақтинчалик ҳолат. 9-ўриндан албатта юқори поғоналарга чиқамиз. Ҳозирги танаффус жамоамизга анча фойдали бўлади, деган умиддаман. Янги келган мураббийлар штаби ҳам бизга руҳий ва жисмоний томондан яхши ўзгаришлар бўлиши ҳақида таъкидлашди.

- Нима деб ўйлайсиз, биринчи даврадан кейин “Навбаҳор” таркиби кучайтирилиш шартми ёки ҳозирги ҳолати ҳам яхшими?
- Таркибимиз яхши. Захира ўриндиғига ўйинни кучайтирадиган йигитлар керак. Умуман айтганда, жамоамиз учун айрим жиҳатлар бўйича кучайтирадиган футболчилар зарур. Айниқса, ёрдами тегадиган ўйинчилар олиш керак. Ҳаммасини раҳбарият ҳал қилади. Аммо шахсий фикримча, захира ўриндиғи мустаҳкам бўлиши даркор. Чемпионатда муҳим ўйинлар олдинда ва Кубок беллашувлари ҳам бор. Аммо биздаги таркиб ажойиб, ҳамманинг ўзига яраша номи ва ўйини бор.

- Виктор Жалилов бош мураббий бўлгач, жамоада нима ўзгарди?
- Жалилов билан илгари ҳам ишлаганман. У кўпроқ тартибли футбол кўрсатишни ёқтиради. Ҳимоячилардан хато қилмасликни ва тартибли ўйинга риоя қилишни талаб қилади. Машғулотлар пайтида ҳам тартиб-интизомни биринчи ўринга қўйди. У эски, тажрибали мутахассислардан. Ўзининг услуби ва тактикаси бор. Кўрсатмалари устида ишлаяпмиз. Виктор Романович албатта яхши таассурот қолдиряпти. Ҳали ҳеч нима йўқотилгани йўқ. “Навбаҳор” юқори ўринларга муносиб.

- Охирги савол: терма жамоада тўп сурган футболчи сифатида айтинг-чи, айни пайтда тайёргарлик кўраётган вакилларимизнинг Саудия Арабистонидаги муҳим ўйинларидан нима кутяпсиз?
- Ҳаммамиз терма жамоамиз учун мухлислик қиламиз. Олдига қўйилган вазифани бажаришларини тилаб қоламан. Ўзбекистон футболи қанчалик юқоридалигини айнан терма жамоадаги футболчиларимиз кўрсатиб беришади. Бу борада уларга омад тилайман. Саудиядан ёруғ юз билан қайтиб келишади, деган умиддаман.скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
3*9=?
Жавоб:*
асад 29-05-2021 09:22
гапни катта гапирмасдан тузукрок уйнаш керак, бошидан бери яхшимиз зурмиз деяверади хаммаси ,уйин Нол .

antivirus2014 25-05-2021 14:44
В. Жалиловда олдинга узун туп узатиш тактикаси ёкмайди


--------------------

lochin 25-05-2021 10:51
Xakkiy jangchi navbaxorga foydali uyinchi omadini bersin.

Кейинги учрашув
10-тур. 20 июнь
2 - 1
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Сўғдиёна 10 22
3 АГМК 9 19
4 Бунёдкор 10 15
5 Қўқон-1912 10 15
6 Насаф 8 14
7 Локомотив 10 14
8 Навбаҳор 10 13
9 Металлург 9 12
10 Қизилқум 9 11
11 Машъал 9 8
12 Сурхон 10 8
13 Андижон 9 4
14 Турон 10 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 18 май
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить