» » Одамийликни унутмайлик!

Одамийликни унутмайлик!

Одамийликни унутмайлик!
Баҳром Абдураҳимов. Бу футболчини жуда яхши танийсиз. Ҳа, бунга қадар «Андижон», «Насаф», АГМК клубларида ўйнаган, айни вақт фаолиятини «Навбаҳор»да давом эттираётган андижонлик йигит.

Тошкентда «Бунёдкор» ва «Навбаҳор» ўртасида кечган ўйинни бевосита стадионда кузатдим ва бир воқеликдан кўнглим хижил бўлди. Учрашувнинг 55-56-дақиқаларида Баҳром Абдураҳимов захирадан майдонга туширилди. Иқтидорли футболчи бир неча дақиқа ичида шерикларини 3-4та яхши узатма билан таъминлади. Шахсан мен унинг ҳаракатида қандайдир хатолик сезмадим.

Бироқ орадан 20 дақиқача ўтиб, Баҳромни қайта захирага олишди. Очиғи, тушунмадим. Энг ёмон томони, мен жой олган секторда ўтирган наманганлик мухлислар уни ҳақоратли сўзлар билан «сийлашди» - майдонга тушишидан то чиқиб кетишига қадар. Ҳаттоки, «Йўқол», дея дод солишди. Қани, мухлислик маданияти? Спорт, қизиқиш, мухлислик ўз йўлига, энг аввало, барчамиз шу юрт фарзанди эканлигимизни унутмаслигимиз даркор. Спорт нуқтаи назаридан ҳам, спортчига аввал имконият берилади, кейин натижа талаб этилади.

Ўйинчиларни шу тарзда ажратишда давом этсак, на футболимиз ва на ҳаётимизда бирдамлик бўлади. Асаб толаларининг зарарлантиришдан бошқасига эришмаймиз. Мухлислик ўз йўлига, тарафкашлик ўз йўлига, энг кераклиси - инсонийлик!

Шерали ОРТИҚЗОДА
скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
88+88-88=?
Жавоб:*
Халк 31-05-2021 23:42
Бир хакикат келганидан буён нимани коил килди мухлисларни эмоциясини тугри кабул килиш керак бекорга Наманганлик мухлислар урта Осиёда биринчи эмас

998939120232 31-05-2021 21:05
Наманганимизда хам узлари педараз деб сукиб, шу сузга узлари лойик инсонлар хам бор орамизда, лекин шу емон деган уйинчи узини Акаси, еки укаси булиб колиши мумкинку, Нимага шу оддийгина одамийлик деган сузларга узимиз амал килмаймиз, нимага, мен Бахром Билан якиндан таниш эмасман, лекин яхши инсонлигини эшитганман, янаям аникроги андижон фарзанди,у ку Майли, узимизни футболчиларни муминжоновни оркасидан кетди деб булганми,булмаганми роса емон сузлар Билан сийлашди оркасидан, мана шунака яхши инсонларни кунглини огритганимиз учун булса керакки ишимиз 2 йилдан бери аранг юрибмиз,кираятган туплар хам дарвоза чизигидан кайтиб чикяпди,гапирса гап куп, кискаси одамийликни йукотмайлик,омон булайлик

Кейинги учрашув
10-тур. 20 июнь
2 - 1
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Сўғдиёна 10 22
3 АГМК 9 19
4 Бунёдкор 10 15
5 Қўқон-1912 10 15
6 Насаф 8 14
7 Локомотив 10 14
8 Навбаҳор 10 13
9 Металлург 9 12
10 Қизилқум 9 11
11 Машъал 9 8
12 Сурхон 10 8
13 Андижон 9 4
14 Турон 10 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 18 май
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить