» » Юсупов: «Ҳаммаси яхши кетса, қоламан»

Юсупов: «Ҳаммаси яхши кетса, қоламан»

Юсупов: «Ҳаммаси яхши кетса, қоламан»

“Навбаҳор” дарвозабони Ўткир Юсупов ҳозир жуда яхши спорт формасида. У доимгидек ўзига билдирилган ишончни оқлаб келяпти. Бироқ Вадим Абрамов ва миллий терма жамоага келганда нимадир ўхшамаётгандек бўлади.

Ваҳоланки, Юсупов ўз ўйинлари билан аллақачон бош жамоамизга муносиб эканлигини исботлаб бўлган. Футболчи ҳам доим термадан чақирув кутаётганини яширмади. Аксарият мухлислар ҳам Ўткирнинг нега бош жамоамизга жалб қилинмаётгани ҳақида сўрашади. “Навбаҳор” посбони эса дилидаги гапларини айтди.]Ваҳоланки, Юсупов ўз ўйинлари билан аллақачон бош жамоамизга муносиб эканлигини исботлаб бўлган. Футболчи ҳам доим термадан чақирув кутаётганини яширмади. Аксарият мухлислар ҳам Ўткирнинг нега бош жамоамизга жалб қилинмаётгани ҳақида сўрашади. “Навбаҳор” посбони эса дилидаги гапларини айтди.

- Жамоамизнинг бу йилги мақсадлари анча жиддий. Чемпионатда совринли ўринларни эгаллаш ва Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасига эга чиқиш учун бор кучимизни сарфлаймиз. Менинг яна бир асосий мақсадларимдан бири миллий терма жамоа шаънини муносиб ҳимоя қилишдан иборат. Шу ўринда, Саудия Арабистонидаги муҳим ўйинларда бош жамоамизга омад тилайман. Худо хоҳласа, ёруғ юз билан қайтиб келишсин, - дейди дарвозабон.

- Май ойида “Навбаҳор”нинг энг яхши футболчиси бўлдингиз. Бу ҳар бир ўйинчи учун ёқимли. Ўзингиз қайси жамоадошингизни энг яхшиси, деб айтган бўлардингиз?
- Буни кутмагандим. Мухлисларимиз ишончни оқлаб келаётганимиз учун Худога шукр. Бундан кейин ҳам мана шу барқарорликни сақлаб қолиб уларнинг ишончини қозониш насиб қилаверсин. Футбол жамоавий ўйин. Бунга бир ўзим эришмадим. Барча жамоадошларимнинг меҳнатлари бор.

- Миллий терма жамоамиз таркибидан жой олишингизни кўпчилик кутганди. Аммо бу сафар ҳам йиғиндан четда қоляпсиз...
- Худога шукр, “Навбаҳор” сафида ҳар бир учрашувда яхши ўйин кўрсатиб келяпмиз. Йиғинга чақирилганда ҳамма футболчида умид бўлади. Мени ҳам терма жамоага чақириб қолишар деб охиригача кутдим. “Бунёдкор”га қарши учрашувда ҳам юзим ёруғ бўлишини Худодан сўраб, ишончни оқлашни ва шу орқали бўлса ҳам миллий жамоадан чақирув бўлишини кутдим. Сўнгги қарорни мураббий қабул қилади. Биз унинг қарорига қарши чиқа олмаймиз. Доим насиб қилгани бўлади.

- Терма жамоа йиғинига тўрт нафар дарвозабонлар чақирилди. Уларнинг орасида илк бор таклиф этилган Равшан Ягудин ҳам бор эди. Албатта, Абрамовдан бу борада сўрадик ва у сиз ҳақингизда илиқ фикр билдирди. Лекин, барибир якуний қарорни у қабул қилади. Термага жалб қилинган посбонлар ҳақида фикрингиз қандай?
- Ҳамманинг омадини берсин, ёмон фикр билдирмайман, барчаси билан ҳамкасбмиз. Айтяпман-ку, охирги қарорни бош мураббий қабул қилади. Вадим Абрамов терма жамоага бош мураббий бўлганидан бери менга имконият берилмади. Агар менга ҳам имконият берса, буни оқлашга ҳаракат қиламан. Вадим Карленович билан “Нефтчи”да бирга ишлаганмиз. Балки ўшанда бир нимадандир гина қилиб чақирмаётгандир.

- Ўзи нима воқеа бўлганди?
- Ўша пайтда “Пахтакор”га 5:0 ҳисобида ютқазгандик. Ўшанда Мансур Саидов, Шерзод Ҳакимов, Достон Турсунов ва менга асосий айбдорлар сифатида қараганди. Аммо мураббийга қинғир ишлар билан умуман шуғулланмаслигимни айтиб тушунтиришга ҳаракат қилганман. Чунки менга ота-онам тўғри тарбия берган. Албатта, Абрамов мени тушунган. Уни ёмонламоқчи эмасман. Балки ўша пайтларда ўйин бўйича мендан ҳам хато ўтгандир. Аммо мени виждоним тоза, юзим ёруғ.

- Шундан бери Абрамов билан учрашиб, гаплашганмисиз?
- Ўтириб ниманидир муҳокама қилмаганмиз. Ўтган йили карантин пайтида ташкил этилган битта йиғинга чақирган. Аммо ўшанда дарвозабонлар етишмовчилигидан чақирди, деб ўйлайман. Балки бош мураббийга қайсидир жиҳатим ёқмаслиги мумкин.

- Барибир “Навбаҳор”да ишончли ўйинларингизни ҳамма кўриб турибди. Термада мураббий учун номзодлар қанча кўп бўлса, бу рақобатнинг ошишига хизмат қилади. Бундан кейин ҳам Абрамов сизни терма жамоага чақиришига ишонасизми?
- Умид охиригача бўлади. Тўғри айтдингиз, терма жамоада футболчи кўп бўлса, рақобат ҳам ошади. Биласизми, мен ҳар сафар йиғин бошланаётган маҳалда чақириб қолишларини кутаман. Вадим Карленовични ҳам ўз принципи ва характери бор. Бу ёғига ҳам сабр қиламан ва кутаман. Ўз устимда ишлаб, янада яхшироқ ўйин кўрсатишда давом этаман. Мухлисларнинг дуоси билан балки чақириб қолар.

- Фикрингизча, Ўзбекистонда биринчи рақамли дарвозабон ким?
- Биринчи навбатда яхши ўйин кўрсатиб келаётган Санжар Қувватовни кўрсатишим мумкин. Ёшликдан бирга катта бўлганмиз, унинг қандай имкониятга эгалигини биламан.

- Легионер сифатида хорижда тўп суриш режангиз борми?
- Йил бошида Япониядан яхши вариант бўлганди. У пайтга келиб “Навбаҳор” билан шартномамни узайтириб қўйгандим. Вилоят ҳокимининг ва мухлисларнинг ҳурмати учун ҳам клубда қолдим. Агар яна шунга ўхшаш таклиф бўлиб қолса, легионер сифатида ҳаракат қилиш ниятим бор.

- Япониянинг қайси клубидан таклиф бўлганди?
- Аниқ билмадим. Япониядан телефон қилиб айтишди, яхши таклиф борлиги ҳақида, бироқ қайси клуби эканини сўрамадим. Чунки “Навбаҳор” билан шартномага қўл қўйганим учун охиригача қизиқмадим. Жамоам мени қўйиб юбормаслиги ҳам аниқ эди.

- Ўшанда афсусланмадингизми?
- Йўқ, ҳар доим бандасини эмас, Худони айтгани бўлади.

- Бу йилги чемпионат тугаганидан кейин хорижга кетмоқчимисиз?
- Яхши вариант бўлса, кўриб чиқишга тайёрман. Аввало “Навбаҳор” билан олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш ҳақида ўйлаяпмиз. Агар ҳаммаси яхши кетса, келаси йилга ҳам шу ерда қоламан. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- “Навбаҳор”да мақсад жиддий бўлса-да, клуб ҳозирча ўрта поғоналарда боряпти. Мақсадга эришиш учун албатта юқори ўринларга чиқиш керак...
- Бошида омадсизлик бўлди. Раҳбарият томонидан мураббийлар ўзгартирилди. Бизда босим бор эди. Шу боис тикланишга ҳам вақт кетди. Ўйинимизни топиб олдик ва бу ёғига яхши бўлади, деб умид қиламан. Наманган мухлислари Ўзбекистонда биринчи рақамли. Улар бизга ҳар қандай ҳолатда ҳам далда бериб туришибди. Мақсадимизга эришишимизда уларнинг ҳиссалари катта бўлади. Ўйнаган ҳамма клубимда ўсиш даврим бўлди. “Машъал”да бошладим. Кейин “Насаф”га ўтдим. У ердан “Нефтчи”га, “Қўқон-1912” ва кейин “Навбаҳор”га. Бу ерда учинчи мавсумни ўтказяпман. Барча клубларда яхши таассуротлар қолган.скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
58-57=?
Жавоб:*
Мухлис 06-06-2021 18:28
Уткирбек навбахорда колиб фаолиятингни давом эттиравер буерда мухлислар бор сени кадрингни биз навбахор мухлислари билан худо хохласа терма дарвозасини куриклайсан бошка жамоаларда стадион бор мухлис йук навбахор мухлислар жамоаси шуни билиб уйиннидавом эттиравер сенга ва жамоага омад гап йук Уткир.

УТКИР ЮСУПОВ ЭНГ ЯХШИ ДАРВОЗАБОНЛАРНИ БИРИ..КЕРАК БУСА ТЕРМАДАГИ ДАРВОЗАБОНДАН БИР ПОГАНА БУСАЯМ УСТУН...АБРАМОВ КЕК САКЛАЙДИГАНЛАР ТОИФАСИДАН..БИРИНЧИ УРИНДА ЮРТ МАНФААТИ ТУРИШ КЕРАК ГИНА ГИДРАТ ЭМАС..ЛАВОЗИМДА ХЕЧ КИМНИ БОГЛАБ КУЙГАН ЭМАС. УТКИРБЕК ХУДОНИ ВА МУХЛИСЛАР НАЗАРИДАН КУЙМАСИН..КОЛГАНИ САРИК ЧАКА...

Халк 06-06-2021 15:48
Колиш керак мухлислар сани яхши куради

Кейинги учрашув
10-тур. 20 июнь
2 - 1
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Сўғдиёна 10 22
3 АГМК 9 19
4 Бунёдкор 10 15
5 Қўқон-1912 10 15
6 Насаф 8 14
7 Локомотив 10 14
8 Навбаҳор 10 13
9 Металлург 9 12
10 Қизилқум 9 11
11 Машъал 9 8
12 Сурхон 10 8
13 Андижон 9 4
14 Турон 10 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 18 май
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить