» » «Насаф»га ютқазиб қўйдик

«Насаф»га ютқазиб қўйдик

«Насаф»га ютқазиб қўйдик

Бугун “Навбаҳор“ Тошкентдаги “Тўқимачи” стадионида Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди.

Мазкур назорат-синов баҳсида “лочинлар” устози Виктор Жалилов бир қатор ёшларни ҳам синовдан ўтказди. Шунингдек, жамоамизда Фарҳод Мираҳматов, Игорь Голбан, Иван Соловьёв, Никола Тасич, Исломбек Исоқжонов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев айрим сабабларга кўра, майдонга тушишмади.

Учрашувнинг 1-бўлимида Ғолиб Ғайбуллаев ва Шоҳмалик Комилов тўп киритиб, “Насаф”нинг танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлашди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар юз берди. Учрашувнинг 62-дақиқасида захирадан майдонга тушган сербиялик тажрибали ҳужумчи Славиша Стоянович “Насаф” дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди – 2:1.

Гарчи учрашув якунига қадар, Виктор Жалилов шогирдлари мувозанатни тиклашга ҳаракат қилишган бўлсада, ҳужумлар якунига етмади. Натижада мазкур назорат - синов баҳсида Рўзиқул Бердиев шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мазкур ўйиндан сўнг, жамоамиз аъзолари Наманганга қайтишди.

Ўртоқлик учрашуви
“Насаф” – “Навбаҳор” – 2:1 (2:0)
Голлар:
Ғолиб Ғайбуллаев (19), Шоҳмалик Комилов (28) - Славиша Стоянович (62).

Насаф”: 13. Aзамат Сойибов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов, 15. Жўрабек Маннонов, 19. Ҳусайн Норчаев (3.Жаъфар Каримов, 80), 20. Суҳроб Нуриллоев (55. Шаҳзод Aкрамов, 60), 22 Aкмал Мозговой (70.Aбубакр-Ризо Турдиалиев, 46), 28. Сардор Саъдуллаев (71. Жасур Жумаев, 75), 34.Шерзод Насруллаев, 50.Шоҳмалик Комилов (88.Марко Станоевич, 46), 41.Укеме Уильямс (6.Муродбек Раҳматов, 40).

Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Сардор Теляков, 10.Қувондиқ Рўзиев, 18.Баҳром Абдураҳимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Комилжон Тожиддинов, 24.Давронбек Ҳошимов, 38.Достонбек Абдулҳаев, 70.Аббос Ғуломов, 95.Забиҳилло Ўринбоев.

Захирадан майдонга тушганлар: 35.Раҳимжон Давронов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 20.Илҳомжон Алибоев, 33.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, 42.Содиқжон Ортиқов, 47.Асилбек Орифжонов, 77.Ҳусайн Эргашбоев, 88.Славиша Стояновичскачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
5+5-10=?
Жавоб:*
Халк 12-06-2021 21:22
Насаф зур жамоа биз лата жамоа

Кейинги учрашув
10-тур. 20 июнь
2 - 1
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 23
2 Сўғдиёна 10 22
3 АГМК 9 19
4 Бунёдкор 10 15
5 Қўқон-1912 10 15
6 Насаф 8 14
7 Локомотив 10 14
8 Навбаҳор 10 13
9 Металлург 9 12
10 Қизилқум 9 11
11 Машъал 9 8
12 Сурхон 10 8
13 Андижон 9 4
14 Турон 10 3
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
9-тур. 18 май
0 - 0
Логин
Пароль
Запомнить