» » ЖЧга чиқиш учун ...

ЖЧга чиқиш учун ...

ЖЧга чиқиш учун ...
2030 йилги ЖЧга чиқиш учун қилинадиган ишлар:

1. УФАда мураббийлар малакаси билан шуғулланувчи марказни туб ислоҳ қилиш. МТЖ билан натижа қила олмаган барча мураббийлар шу ерда, ўзимизда билим олганлар.

2. МТЖ, ОТЖ, ЕТЖга яратиладиган шароитлар камида Арвеладзе пайтида Пахтакорга, Сколари пайтида Бунедкорга яратилганидан фарқ қилмаслиги керак.

3. Терма жамоа мураббийларининг маоши катта бўлиши ва агентлар билан алоқаси булмаслиги хамда хеч қайси клубда фаолият олиб бормаслиги керак.

4. Терма жамоа учун шахсий база бунёд этилиши.

5. Терма жамоа футболчилари бўлиши кутилаётган 2001-2008 йилларда туғилган авлод кейинги 5-6 йил давомида қайси мусобака оркали шаклланади, шуларни хисоб китобини олган холда уша лигаларга катта маблаг ажратиш ва уларни ривожлантириш. Якин икки йилда бу:

- ПРО Лига (тезрок тотализаторга оид конунни ишлаб чикиш ва шу уйинларни ташкил килган муттахамларни конуний жазолаш. Бугунги кунда ПРО Лиганинг иккинчи норасмий номи Тата Лига. Бу ПФЛни деб эмас. Мураббий ва рахбарларнинг ноинсофлиги туфайли).

- Тайёрлов гурухлари мусобакасини ривожлантириш U-16, U-14ни уз ичига камрайди «Группа подготовка».

- U-14 дан U-17 гача булган вилоят терма жамоалари уртасидаги мусобакага жиддий караш ва соф терма жамоаларни тузиш оркали мусобакада ота-она эмас, юборувчи ташкилот хисобидан шакллантириш.

- U-18 ПФЛ чемпионати учун клублар бюджет ишлаб чикиши ва бу жамоа узок Термизга еки Хоразмга уйин куни бориб, уйнаб, кайтишда нон еб келмаслиги. Аксинча катта жамоалар каби уйин сифати йулида харакатланишига эришиш. У ердаги мураббийлар Европа методикаси асосида укиган Б лизенцияга эга мутахассис булишини таъминлаш.

- Уринборсарлар лигаси, U-21 ни 2000-йилларда булгани каби уч нафар 18 ешли футболчини туширишни мажбурий килиш ва таквим куйидагича куриниш олиши керак: 1-кун Асосий жамоа уйини, 2-кун уринбосарлар, 3-кун U-18. Шундагина асосий жамоа бош мураббийи уринбосарлар уйинини кура олади. Бу аслида кенг мавзу.

6. Ёшлар ва усмирлар терма жамоаларига шахсий манфаатни устун куядиганларни эмас 🇺🇿 учун жонини берадиганларни ассистент килиб куйиш бош мураббий вазифаси хорижлик булиши. Хар кандай пулни аямаган холда. Узимизникилардан урганадиган нарсамиз колмади.

7. Юкоридаги авлодни камраган ёшлар бугун кайси майдонларда туп тепяпти ва кандай шароитда. Барчасини урганиш улар иштирок этадиган мусобакаларни савиясини сифатли инфраструктура билан таъминлаш. Майдон, туп, форма.

8. Истеъдодли футболчиларни ушлаб утирмаслик. Ёшидан катъий назар чет эл мактаблари таклиф билан чикса чикариб юбориш. Пул клублар учун мухим булмаслиги керак.

9. 2-лига мусобакаларини барча вилоятларда пойтахтда булгани каби март/апрель ойларида бошлашга эришиш ва хар бир вилоятда 2-лигага кадар ёшларни камрайдиган тизимли мусобакаларни йулга куйиш.

10. Европадан УФАга техник директорликка жамоа олиб келиш. ЖЧга чикмокчимизми, пул аямаслик керак. ЖЧ катта маблаг талаб килади ва катта маблагларни кейинчалик кайтаради. Давлат ташкилотлари балансида ётган, оддий халк фойдалана олмайдиган декаратив стадионларни мусобакалар учун БЕПУЛга бериш.


ЖЧ-2026 учун эса юкоридаги ишлар кеч. Аслида буни 6 йил аввал езганман. ЖЧ-26га чикиб куриш учун эса 40-45 ёшлардаги, бугунги кунда яхши савияда фаолият олиб бораетган мутахассисни бугунданок кидириб, сентябрда пультни кулига бериш керак. Ухшаса чикдик...

Куперга келсак, айнан у ютказиб кетганди Фаластинга. Абрамовни химоя килиш учун футболчиларни хоинликда ёки Куперни кетказишда айбламанг. Футбол бу минглаб деталлардан иборат спорт тури. Юкоридаги 10та вазифа бу 100тадан бири килиниши керак булган. Шулар булмас экан, бари бефойда!

ЖЧга арифметика оркали эмас, гердайиб чиқиш керак!

Н. Юлдашевскачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
324+26=?
Жавоб:*
ЖОНКУЯР МУХЛИСЛАР БИР НАРСАГА ХАЙРОНМАН КИМГА КЕРАК АКА УКА АХМЕДОВЛАР АЗАЛДАН ЯРИМ ХИМОЯ ФУТБОЛЧИЛАРИ..УЛАРНИ ХИМОЯДА УЙНАТИШ КИМГА НАФ БЕРДИ..АКСИНЧА ИККОВИ ХАМ МИСКОЛЛАБ ТУПЛАГАН ОБРУСИНИ ЙУКОТМОКДА..НЕГА АЗАЛДАН УЙНАБ КЕЛГАН ЖОЙИДАН УЗГАРТИРИЛИЯПДИ..КИМГА КЕРАК БУНДАЙ ЛАКИРОВКА...МАН КЕЧАГИ УЙИНДА ОДИЛНИ ХИМОЯГА КУЙГАНИГА АНУ ЕВРЕЙ АБРАМОВГА НИСБАТАН НАФРАТИМ ОШДИ..ОДИЛ МАНГА ХЕЧ КИМ ЭМАС..ТУГРИ ГАП УНГА АЧИНДИМ..САЙТЛАРДА УНГА НИСБАТАН ГАПИРИЛИЯПГАН СУЗЛАРНИ КУЙУШКОНДАН ЧИКАЁТГАНИДИР..БИРОДАРЛАР ШУНЧАЛИККА БОРАМИЗМИ..АХИР БИР БИРИМИЗГА ИССИК СОВУКДА КЕРАК БУЛАМИЗКУ..ОДИЛ ПАНДЕМЕЯ ДОВРИДА КИЛГАН ЁРДАМЛАРИЧИ..НАХОТКИ ЭСДАН ТЕЗ ЧИКАРИБ ЮБОРСАК МУСУЛМОНЧИЛИККА ТУГРИ КЕЛИАЙДИКУ..ОХИРАТНИ УЙЛАЙЛИК..ХАММАМИЗ КИЛГАН АМАЛИМИЗ УЧУН ХИСОБ БЕРАЖАКЛИГИМИЗНИ УНИТМАЙЛИК..МАН ХАМ АЧИНДИМ..НА ИЛОЖ ..АБРАМОВ АЙБДОР..ТАКТИКА НОТУГИ.УЙИНЧИЛАР ЖОЙ ЖОЙИГА КУЙИЛМАДИ...ОДИЛНИ АЙБИ ЙУК...

Бек 16-06-2021 20:17
Рузикул Бердиевни мураббий булиши керак у ёш иқтидорларни танлай олади унга юлдузлар булиши шарт эмас

ЁЗГИ ТРАНСФЕРЛАР
А. Исмоилов ↔️ М. Путинчанин (Сер)
Т. Набиев ↔️ Н. Тасич (Сер)
Б. Цигер (Сер) ↔️ Ш. Ғуломжонов
Гути (Бра) ↔️ Ф. Мираҳматов
Ҳ. Жўраев ↔️ С. Стоянович (Сер)
И. Алижонов ↔️
И. Ғанихонов ↔️
Б. Найденов (Мак) ↔️
Кейинги учрашув
13-тур. 1 август
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 12 32
2 АГМК 12 25
3 Насаф 12 23
4 Сўғдиёна 12 23
5 Қизилқум 12 20
6 Бунёдкор 12 18
7 Металлург 12 16
8 Локомотив 12 15
9 Қўқон-1912 12 15
10 Навбаҳор 12 14
11 Машъал 12 9
12 Сурхон 12 8
13 Турон 12 7
14 Андижон 12 7
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
12-тур. 3 июль
0 - 1
Логин
Пароль
Запомнить