» » Имомхўжаев ҳақ бўлиб чиқди

Имомхўжаев ҳақ бўлиб чиқди

Имомхўжаев ҳақ бўлиб чиқди
ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев «Оффсайд» кўрсатувида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2022 3-саралаш босқичига чиқолмагани ва Вадим Абрамов ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Терма жамоанинг кейинги босқичга чиқа олмаслигини олдиндан тахмин қилгани ҳақида

Тахмин бўлган, олдиндан, буни яширмайман. Лекин олдиндан билганман деб айта олмайман. Чунки ҳеч нарсани олдиндан билиб бўлмайди. Ички хавотир бор эди, менда бу Вадим Абрамов терма жамоага тайинлангандан кейин бошланган. Шунинг учун жуда бир оламшумул, дод-вой соладиган нарса бўлмади мен учун.

Хорижлик мураббийнинг кетиши ва Абрамовнинг келиши нотўғри йўл эканлиги ҳақида

Кўпчилик бизга ҳужумкор футбол ёқишини айтади, менга ҳам ёқади шундай ўйин. Мана кеча боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам ҳужумкор бокс кўрсатиб, битта кучли зарба ўтказиб юбориб, нокаутга учради. Футболда ҳам шунақа. Уришни билган одам, калтак ейишни ҳам билиш керак. Саудия Арабистони иккита ўйинда 3 тадан гол уриб, Эктор Купернинг фалсафаси тўғри эканлигини кўрсатди. Тошкентда ҳам, Ар-Риёдда ҳам. Фақат гол уришимиз, олдинги чизиғимиз ва ярим ҳимоямиз билан иш битмаслигини ҳамма билади. Купер ҳимояни тўғрилашдан бошлаётганди. У биларди, ҳимоямиз оғриқли нуқта эканлигини. Жаҳон Чемпионатидаги рақибларимиз Япония, Корея, Эрон, Австралия ва Саудия Арабистони эканлигини ҳам яхши тушуниб турганди. Биз улар билан ҳужумкор ўйнай оламизми? Йўқ. Қийналамиз, жудаям қийналамиз. Мисол учун Кореянинг етакчи футболчилари Европанинг кучли чемпионатларида ўйнайди. Бизникилар эса Кореянинг 1-лигасида. Шундай экан, қандай қилиб ҳужумда ўйнашимиз мумкин. Абрамов ҳимояланишни билмайди. У буни бир неча маротаба исботлаган. Ўзбекистонни Олимпиададан мосуво қилганда ҳам, клубларда ишлаганда ҳам, 6 талаб голлар ўтказган. У авантюрист мураббий. Шунинг учун менга унга на шахс сифатида ва на мураббий сифатида ишонмаганман, ишонмайман ҳам.

Диёр Имомхўжаев, ЎзПФЛ директорискачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
31-26+13=?
Жавоб:*
ДИЁРБЕК АНДИША КИЛГАНЛАР...АНДИША КИЛАДИГАНЛАР ИШ УХШАСА УША ТАМОНДА УХШАМАСА БУ ТАМОНДА ДЕГАНИ..ВАЗИФА УДДАЛАНМАДИМИ ДИЁР ХАМ ЭРМАТОВ ИСТЕЪФОГА ЧИКИШ КЕРАК..ЁКИ РАХБАРИЯТ ЧИКИШ ЭШИКЛАРИНИ КУРСАТИШ КЕРАК...НЕГА БИЛА ТУРИБ КУПЕРНИ КЕТИШИГА ЙУЛ КУЙГАН..ТЕМИРНИ КИЗИГИДА БОСИШ КЕРАК..ЭНДИ ТУЙДАН КЕЙИН НОГАРА ТОВУШИ ЁКМАЙДИ...КИСКАСИ ЭРМАТОВ ИККОВИ ИСТЕФОГА ЧИКИШИ КЕРАК ВА ЗАРУР..БИЗ ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАНТИРМОКЧИМИЗМИ АБРАМОВ ВА БАБАЯННИ ХАМ УЗБЕКИСТОН ФУТБОЛИДА УЛАРГА ЖОЙ ЙУК..АНА ШУНДА АДОЛАТЛИ БУЛАДИ..БУШАГАН СТОЛЛАРГА КАДРЛАР ТУЛИБ ЁТИБДИ..УЗБЕКИСТОН ФУТБОЛИ УЧУН ЖОН КУЙДИРАДИГАНЛАР..ТУГРИМИ АЗИЗ ФУТБОЛИМИЗ ЖОНКУЯРЛАРИ...

Искандер 22-06-2021 16:19
Бу гапларни Абрамовни тренер килиб тайинланиётган пайтда дангал айтиш керак эди угилбола ,, Энди кеч туйдан кейинги хнани каерга куйиш кераклигини Абрамовдан сурайчиз ????

Акмал 22-06-2021 13:39
Диёр узи хам луттивоз.

akram1985 22-06-2021 13:37
Хамма килинган сарф харажатларниям туласин В. Абрамов мошенник.

Сайфиддин 22-06-2021 12:03
Тугри гаплар

ЁЗГИ ТРАНСФЕРЛАР
А. Исмоилов ↔️ М. Путинчанин (Сер)
Т. Набиев ↔️ Н. Тасич (Сер)
Б. Цигер (Сер) ↔️ Ш. Ғуломжонов
Гути (Бра) ↔️ Ф. Мираҳматов
Ҳ. Жўраев ↔️ С. Стоянович (Сер)
И. Алижонов ↔️
И. Ғанихонов ↔️
Б. Найденов (Мак) ↔️
Кейинги учрашув
13-тур. 1 август
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 12 32
2 АГМК 12 25
3 Насаф 12 23
4 Сўғдиёна 12 23
5 Қизилқум 12 20
6 Бунёдкор 12 18
7 Металлург 12 16
8 Локомотив 12 15
9 Қўқон-1912 12 15
10 Навбаҳор 12 14
11 Машъал 12 9
12 Сурхон 12 8
13 Турон 12 7
14 Андижон 12 7
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
12-тур. 3 июль
0 - 1
Логин
Пароль
Запомнить