» » Бабаян номзоди - охирги чора эди

Бабаян номзоди - охирги чора эди

Бабаян номзоди - охирги чора эди
Яширишнинг ҳожати йўқ: футболимиздаги молиявий муаммолар бошқарув жараёнида, терма жамоаларимиз ва клубларимизда малакали, дунё кўрган, дунё билан тиллаша оладиган менежерлар етишмаслиги билан изоҳланади.

Балки бордир, буни билмасмиз ёки мутасаддилар ёш ва малакали менежерларни бошқарув жараёнига жалб этишни исташмас. Эҳтимол, шунинг учундир «Навбаҳор» мутасаддилари яна Самвел Бабаян номзодига тўхталишди. Бу клуб мутасаддиларига осон бўлган, деб ўйлайсизми?! Ишонаверинг, Бабаян номзоди - улар учун охирги чора.

Не тонгки, минг-минглаб мухлисларга эга жамоа кўз олдиларида чўкиб бормоқда, инқирозга юз тутмоқда! Жамоани муаммолар гирдобидан қандай қутқариш мумкин?! Айни шу чигал ва мураккаб саволга жавоб излаш жараёни уларни Самвел Бабаян номзоди тўғрисида ўйлаб кўришга мажбурлаган.

Чунки айнан Самвел Бабаян ва Виктор Жалиловнинг 1995-2001 йиллардаги фаолияти «Навбаҳор» тарихидаги олтин давр ҳисобланади. Ўша даврдаги «Нав­баҳор»ни қўмсаб, собиқ «Дўстлик» клуби стадионида кечган қизғин ўйинларни тез-тез эслайдиганлар борки, улар бизни шу мавзуда ёзишга ундайди. Тошкент вилоятида яшовчи бир мухлис ўша давр «Навбаҳор»ини соғинаётган экан, наманганликлар ҳақида гапириш ортиқча! Улар учун «Навбаҳор» - ҳамиша севимли ва қудратли жамоа!

Клубни олтин тарихини ёзган мураббий ва менежер улар учун ҳамиша қадрли. Буни тўғри тушунамиз. Мана, жамоа мутасаддилари яна ўша тандемга ишонч билдирмоқда. Нима ҳам дердик, бу - уларнинг ишлари! Бизнинг вазифамиз - мулоҳазаларни ўртага ташлаш. Демоқчимизки, «Навбаҳор»нинг олтин тарихи ёзилган давр футболи ва бугунги футбол тараққиётини асло таққослаб бўлмайди. Бугун футбол бутунлай янги йўналиш, ўзгача суръатларда олға босмоқда!

Виктор Жалилов аллақачонлар футбол тараққиётининг дадил одимидан ортда қолган ва унга етиб ололмаслиги кундай равшан. Яъни унинг даври ўтди. Самвел Бабаян эса ҳар қанча изланмасин, тараққиёт сари талпинмасин, имкониятлари чегараланганлиги «Пахтакор» ва «Локомотив» клублари, миллий ва олимпия терма жамоаларимиздаги фаолиятида яққол кўзга ташланди. Инкор этмаймиз, Бабаян фаолияти Суперлигада интрига кучайиши учун етарли. Бундай ҳолат аввал ҳам кузатилган ва мураббий интригалар марказида турган.

Хўш, Самвел Бабаян интригалар марказида турган даврдаги фаолияти билан футболимизга нима берди? У менежер, «Пахтакор»нинг масъул раҳбарларидан бири сифатида футболимизда ёрқин авлод етишиб чиқиши учун қандай ишларни амалга оширди? Аёнки, бу саволга ижобий жавоб қайтариш қийин.

Нима деб ўйлайсиз, Самвел Бабаян Хитойга бориб, ўзгариб қайтганми ва «Навбаҳор» ундаги интрига вирусидан унумли фойдалансин. Биз шундай бўлиши тарафдоримиз. Ана, инглизлар орадан 55 йил ўтгач, финалга чиқишди ва унда мағлуб бўлишди. «Навбаҳор» ҳам шу тариқа олтин даврига қадам қўйса, не ажаб!

Муҳаммад ВАЛИ
скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
96+4-50=?
Жавоб:*
obbosxon5555 16-07-2021 19:24
tarqatib yuborish kerak klubni kimga kerak bulsa sotib olsin xalqni puli sovirmay shuncha pulga qancha kuchalar asfalt buladi suv gaz elektr olib kelsin xokimyat xalq qorni och bulsa nima qiladi futbolni

Xamzayev Muzaffar 14-07-2021 20:21
Цитата: korruptsiyaga qarshi
Виктор Жалилов даврида хам пул чемпион килган Навбахорни, Жалилов эмас. Хомий жуда катта пул сарфлаган. Уйлаб куринглар, ахир пули коп жамоа олдинда юради. Каерда кургансиз пули оз жамоани олдида юрганини. Катта пуллар жой-жойига ишлатилса жуда катта интрига булади. Лекин бизда корни очлар бунга йул куймийди.

Nasafga sarflanayotgan pul deyarli Navbahorning yarim miqdorini tashkil qiladi. Lekin oʻrni ... .

korruptsiyaga qarshi 14-07-2021 11:12
Виктор Жалилов даврида хам пул чемпион килган Навбахорни, Жалилов эмас. Хомий жуда катта пул сарфлаган. Уйлаб куринглар, ахир пули коп жамоа олдинда юради. Каерда кургансиз пули оз жамоани олдида юрганини. Катта пуллар жой-жойига ишлатилса жуда катта интрига булади. Лекин бизда корни очлар бунга йул куймийди.

ЁЗГИ ТРАНСФЕРЛАР
А. Исмоилов ↔️ М. Путинчанин (Сер)
Т. Набиев ↔️ Н. Тасич (Сер)
Б. Цигер (Сер) ↔️ Ш. Ғуломжонов
Гути (Бра) ↔️ Ф. Мираҳматов
Ҳ. Жўраев ↔️ С. Стоянович (Сер)
И. Алижонов ↔️
И. Ғанихонов ↔️
Б. Найденов (Мак) ↔️
Кейинги учрашув
13-тур. 1 август
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 12 32
2 АГМК 12 25
3 Насаф 12 23
4 Сўғдиёна 12 23
5 Қизилқум 12 20
6 Бунёдкор 12 18
7 Металлург 12 16
8 Локомотив 12 15
9 Қўқон-1912 12 15
10 Навбаҳор 12 14
11 Машъал 12 9
12 Сурхон 12 8
13 Турон 12 7
14 Андижон 12 7
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
12-тур. 3 июль
0 - 1
Логин
Пароль
Запомнить