» » Ўйиндан кейинги фикрлар

Ўйиндан кейинги фикрлар

Ўйиндан кейинги фикрлар

Наманганнинг “Навбаҳор” ва Ўшнинг "Олой” клублари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви (2:0) якунлангач, ҳар икки жамоа бош мураббийларининг фикрлари билан қизиқдик.

Александр Бельдинов (“Олой” бош мураббийи): - Авваламбор, ушбу ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича берилган таклиф учун “Навбаҳор” клуби ва унинг раҳбариятига миннатдорлик билдираман. Кучли рақибга қарши ўйнаш имкониятига эга бўлдик. Айни пайт чемпионатга тараддуд кўряпмиз, бугунги учрашувни ҳам мазкур тайёргарлик доирасида ўтказдик. Албатта, бу каби халқаро ўйинлар биз учун катта тажриба мактаби вазифасини ўтайди. Гарчи бугун мағлубиятга учраган бўлсакда, “Навбаҳор”га қарши ўйинда майдонга тушиш биз учун олдинга ташланган қадам ҳисобланади. Аммо тан олиш керак, бугун мезбонлар ҳақли равишда ғалабага эришишди. Улар бизга нисбатан тезроқ, уюшқоқликда ҳаракат қилишди, таркибларидан ҳам савияси юқори футболчилар ўрин олишган. Шу боис ҳам, натижа ҳаққоний бўлди. Лекин бу мағлубиятдан тегишли хулоса чиқарамиз. Наманганга ташрифимиздан аввал “Навбаҳор”да малакали мураббийлар фаолият юритиши, маҳоратли футболчилар борлигидан хабардор эдик. Гарчи жамоа айни пайт Ўзбекистон Суперлигаси турнир жадвалида 10-ўринда бораётган бўлсада, мусобақа иштирокчилари тўплаган очколар орасидаги фарқ катта эмас ва бир-иккита ғалаба жамоани юқори ўринларга кўтариши мумкин. Бир сўз билан айтганда, кучли рақибдан таклиф тушиши ҳамоно, уни бажонидил қабул қилдик. “Навбаҳор”га келгуси учрашувларда омад тилайман.

Виктор Жалилов (“Навбаҳор” бош мураббийи): - Яхши, жанговар беллашув гувоҳига айландик. “Олой”нинг ўйини ҳам менга маъқул бўлди, футболчилари майдонда муносиб тўп тепишди. Уларга келгуси учрашувларда омад ёр бўлсин. Жамоамизга келсак, сўнгги тўрт кун ичида катта юкламалар бергандик, шогирдларимнинг ҳаракатларида камчиликлар кузатилгани шу билан боғлиқдир, эҳтимол. Буларнинг барини тўғриласа бўлади, асосийси, футболчиларимизнинг юкламалардан кейин майдонда қандай ўйин кўрсатишларини аниқлаб олдик. Умуман олганда эса, бугун йигитлар яхши ўйнашди, ўз навбатида, бир нечта қулай имкониятлардан фойдалана билишмади. Ўйинчиларнинг ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказдик, легионерлар ҳам, айни пайт жамоа ихтиёрида бўлиб турган, бизга яхши таниш бошқа футболчилар ҳам ўзларини кўрсатишди.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
58-57=?
Жавоб:*
Jahongir1 20-07-2021 15:26
Цитата: Шох77
64-номерда захирадан тушган уйинчи ким екан

Muzaffar muminov navbahor u 18 jamoasi azosi

Шох77 20-07-2021 00:44
64-номерда захирадан тушган уйинчи ким екан

Umidjon 19-07-2021 23:56
ЁЗГИ ТРАНСФЕРЛАР
А. Исмоилов ↔️ М. Путинчанин (Сер)
Т. Набиев ↔️ Н. Тасич (Сер)
Б. Цигер (Сер) ↔️ Ш. Ғуломжонов
Гути (Бра) ↔️ Ф. Мираҳматов
Ҳ. Жўраев ↔️ С. Стоянович (Сер)
И. Алижонов ↔️
И. Ғанихонов ↔️
Б. Найденов (Мак) ↔️
Кейинги учрашув
13-тур. 1 август
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 12 32
2 АГМК 12 25
3 Насаф 12 23
4 Сўғдиёна 12 23
5 Қизилқум 12 20
6 Бунёдкор 12 18
7 Металлург 12 16
8 Локомотив 12 15
9 Қўқон-1912 12 15
10 Навбаҳор 12 14
11 Машъал 12 9
12 Сурхон 12 8
13 Турон 12 7
14 Андижон 12 7
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
12-тур. 3 июль
0 - 1
Логин
Пароль
Запомнить