» » Гути қоладиган бўлди

Гути қоладиган бўлди

Гути қоладиган бўлди
«Навбаҳор» машғулотларида икки нафар легионер кўрикдан ўтаётганидан хабардорсиз.

Дастлабки хулосаларга кўра, бразилиялик Коста Тенорио Гутинер ёки қисқагина қилиб айтганда Гути билан яқин кунларда шартнома тузилади.

Унинг ҳаракатлари мураббийларда илиқ таассурот қолдирган. Мухлисларга ҳам ҳозирча манзур келмоқда. Албатта, «Навбаҳор» Гути билан шартномани расмийлаштиришдан аввал, ЎзПФЛ томонидан легионерларни рўйхатдан ўтказишга доир таъқиқни бекор қилдириши лозим.

Кўрикдаги иккинчи легионер - сербиялик Боян Цигернинг ҳам ҳаракатлари ёмон эмас. «Олой» билан ўтган учрашувда гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Якуний хулосалар яқин кунларда эълон қилинади.

Аввалроқ, таркибдаги легионерлардан бирига жавоб берилиб, ўрнига бошқа ўйинчи таклиф этилиши ҳақида маълумот бергандик. Билишимизча, Славиша Стоянович ёки Боян Цигерлардан бирига жавоб берилиши мумкин. Энди буни вақт кўрсатади. Ҳа-я, кетиши кўп айтилган Голбан ва Паншанбелар ҳеч қаерга кетмаслигини эслатиб ўтамиз.

Шунингдек, «Андижон» машғулотларига «бирров»га бориб келган Хушнуд Авилов яна жамоамиз ихтиёрига қайтиб келган. Авилов «Пахтакор»далигида Самвел Бабаян билан яхши алоқада бўлган ва «Навбаҳор»да қолиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда.
скачать dle 10.4фильмы бесплатно

Фикр колдириш

Исмингиз:
Полужирный Наклонный текст Подчёркнутый текст Зачёркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Вставка смайликов Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера
Ҳисобланг:
2*5+5=?
Жавоб:*
Jahongir 22-07-2021 17:22
Slavisha stoyanovich ga javob berib boshqa liganer hujumchi olish kerak

Навбахор мухлиси 22-07-2021 10:51
Ким қолиб,ким кетса ҳам,ҳаммаси осмонга учиб совурилиб кетмасинда.Фақатгина ижобий натижалар ва кетма-кет ғалабалар бошқа сайтдаги Навбахони кўра олмайдиган ва фақат Навбахор томон фисқу-фасод қиладиганларни оғзига уриши ва Бабаяндан шубхаларини йўқ қилиши мумкин.
Мана Суғдиёна Тожикистон чемпиони Истиқлолни енгил 2-0 ютибди.Суғдиёнани Навбахордан қаери устун,жавоб хеч қаери.Қайтанга Навбахор таркиб тажриба бобида Суғдиёнадан 10 карра кучли,лекин натижалар негадир бу акси бўлмоқда.
Ўзингга кел НАВБАХОР.

ЁЗГИ ТРАНСФЕРЛАР
А. Исмоилов ↔️ М. Путинчанин (Сер)
Т. Набиев ↔️ Н. Тасич (Сер)
Б. Цигер (Сер) ↔️ Ш. Ғуломжонов
Гути (Бра) ↔️ Ф. Мираҳматов
Ҳ. Жўраев ↔️ С. Стоянович (Сер)
И. Алижонов ↔️
И. Ғанихонов ↔️
Б. Найденов (Мак) ↔️
Кейинги учрашув
13-тур. 1 август
- : -
Суперлига - 2021
Жамоа Ў О
1 Пахтакор 12 32
2 АГМК 12 25
3 Насаф 12 23
4 Сўғдиёна 12 23
5 Қизилқум 12 20
6 Бунёдкор 12 18
7 Металлург 12 16
8 Локомотив 12 15
9 Қўқон-1912 12 15
10 Навбаҳор 12 14
11 Машъал 12 9
12 Сурхон 12 8
13 Турон 12 7
14 Андижон 12 7
MostBet >
Сизнинг рекламангиз учун жой. Телеграмда @lochinlaruz ни изланг!
Ўтган учрашув
12-тур. 3 июль
0 - 1
Логин
Пароль
Запомнить